Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Бугун "Реал Мадрид" яна бир кубокни қўлга кирита оладими?

Баҳо:
+ | -

10 август, чоршанба куни Хелцинкидаги “Олимпийский” стадионида Чемпионлар лигаси ғолиби “Реал” ва Европа лигаси кубоги соҳиби “Айнтрахт Франкфурт” ўртасида УЕФА Суперкубоги финали бўлиб ўтади.

Мезбон стадион ҳақида

Хелcинки “Олимпия” стадиони 2016 йилдан 2020 йилгача давом этган реконструкциядан кейин биринчи марта бундай тадбирга мезбонлик қилмоқда. Бу мамлакатдаги биринчи йирик Европа футболи финалидир. Аренанинг диққатга сазовор жойи унинг 72,21 метр бўлган минорасидир.

2021 йилда кубокни ким қўлга киритди?

Ўтган йили финалда "Челси" ва "Вильярреал" тўқнаш келганди. Асосий вақт 1:1 ҳисобида якунланди ва лондонликлар пенальтилар сериясида аниқроқ ҳаракат қилишди. Бу Томас Тухель қўл остида клуб учун қўлга киритилган иккинчи Европа кубоги бўлди.

"Реал Мадрид" ва "Айнтрахт" ёзда қандай ўзгаришларга дуч келди?

"Реал Мадрид" кучли трансфер кампаниясини ваъда қилди, аммо муҳим харидлар бўлмади. Килиан Мбаппе “ПСЖ”да қолди, Эрлинг Холанд эса “Манчестер Сити”ни танлади. Аммо 80 миллион евро эвазига Аурелиен Тчуамени "Монако"дан олиб келинди. Лекин ҳар ҳолда жамоанинг асосий таркиби унчалик ўзгармади. Шу боис, Карло Анчелотти ўйин олдидан худди Чемпионлар лигаси финалидаги футболчиларни майдонга тушириши мумкинлигини айтди. “Айнтрахт” ҳам трансферларда унчалик фаол бўлмади. Харидлардан фақат “Байер”дан ҳужумчи Лукас Аларионинг трансфери ва “Милан” ярим ҳимоячиси Енс Петтер Хаугенинг сотиб олинишини қайд этиш мумкин.

Ёзги йиғинлар қандай ўтди?

Ҳар қандай Европа топ-клублари сингари, клублар ҳам бир нечта ўртоқлик ўйинларини ўтказдилар. Жумладан, “Реал Мадрид” “Барселона”га (0:1) мағлуб бўлди. Аммо шу билан бирга "Ювентус" устидан ғалаба қозонди (2:0). Маҳаллий журналистларнинг фикрича, Анчелотти Суперкубокга жиддий ёндашади, шу боис тайёргарлик ҳафтаси футболчилардан катта куч олди.

"Айнтрахт" аллақачон мавсумни бошлаб юборган. Жамоа Германия кубогининг биринчи босқичини муаммосиз ўтказди, аммо Бундеслигада биринчи турда "Бавария"дан 6та гол қабул қилиб олишди. Энг яхши старт эмас, айни пайтда бош мураббий футболчиларни натижага эътибор қаратмасликка ва бор эътиборни "Реал" билан ўйинга қаратишга чақирди.

Фаворит ким?

Мутахассислар ва мухлисларнинг фикрича "Реал Мадрид"нинг ғалаба қозониш эҳтимоли юқори, лекин “Айнтрахт” ўтган мавсумда “Барселона”ни магълуб этганини ёддан чиқармаслик керак.

УЕФА Суперкубоги финалини қаерда кўриш мумкин?

Учрашувни SportTV телеканали жонли эфирда намойиш этади. Ўйин 00:00да бошланади.

Киритилди: 17:01, 10.08.2022.
Ўқилди: 3890 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.