37 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду ўзининг ижтимоий тармоқларида навбатдаги постини эълон қилди. У машғулотдан олинган суратни жойлаштирди: “Машаққатли меҳнат ҳар доим ўз самарасини беради”.
Англия Премьер-лигасининг дастлабки турида “қизил иблислар” “Олд Траффорд”да “Брайтон”га сенсацион тарзда мағлуб бўлди. Эрик тен Хаг шогирдлари 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйишди. Ўша учрашувда КриРо захирадан майдонга тушди.
ОАВда Роналдунинг “Юнайтед”ни тарк этиб, Чемпионлар лигасида иштирок этадиган клубга ўтиш нияти борлиги ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда.