Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

"Нефтчи" - "Пахтакор" ёхуд ўзбек "класико"си учун превью

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 15-турида мухлислар ўзбек класикосига гувоҳ бўлишади.

Чемпионатларимиздаги энг жиддий қарама-қаршилик саналган "Нефтчи" ва "Пахтакор" тўқнашуви Яйпанда бўлиб ўтади. Ҳар икки клуб ўзаро ўйинларда бир-биридан энг кўп очко тортиб олгани ҳам жамоаларнинг ўзаро ўйинга қандай муносабатда бўлишини кўрсатади.

Жамоалар чемпионатлар тарихида 55 ўйин ўтказишган. Кичик устунлик "Пахтакор" тарафида - 26 ғалаба, 9 дуранг ва 20 мағлубият. Рақиб дарвозасига 92 тўп киритган "Шерлар" 67 тўп ўтказиб юборишган. Фарғонадаги беллашувларнинг 15тасида "Нефтчи" устун келган бўлса, 5 баҳсда жамоамиз ғалаба қозонган. Етти ўйин дуранг билан тугаган. "Пахтакор" 10 бор рақибни йирик натижа билан доғда қолдиришга эришган бўлса, "Нефтчи"да бундай ғалабалар сони учтани ташкил қилади.

Шунингдек, клублар Ўзбекистон Кубогида 15 учрашув ўтказганлар ва "Пахтакор" уларнинг 12тасида устун келган. 3 беллашувда рақибнинг ютуғи кузатилган. "Пахтакор-79" хотира турнири ва "Тошкент халқаро турнири" финалларида ҳам жамоаларнинг тўқнашуви рўй бериб, уларда жамоамиз муваффақиятга эришган.

"Пахтакор"нинг энг йирик ғалабаси 6:0, "Нефтчи"да эса 4:0 ҳисобланади. Рустам Дўрмонов ўзаро учрашувларда 12 тўп киритган. Шуҳрат Мақсудов ва Темур Кападзе ҳар икки жамоа таркибида гол урган ўйинчилар саналади.

"Нефтчи" ва "Пахтакор" ўртасидаги ўзбекона мумтоз тўқнашув 12 август, жума куни Яйпандаги "Ўзбекистон" стадионида соат 19:00да бошланади.

Манба: "Пахтакор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 20:32, 11.08.2022.
Ўқилди: 2255 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8652]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3764]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3685]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3450]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2696]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2160]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1825]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1517]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1467]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1461]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик