"Эвертон" янги ҳужумчи харид қилади. Ливерпуль шаҳри жамоаси жароҳатланган Калверт-Льюин ўрнига номзодлар қидираётган эди. Хабарларга кўра, "Страсбур" ҳужумчиси Людовик Ажорк шундай футболчидир.
"Эвертон" уни дастлаб ижарага олмоқчи. Бу орқали Фрэнк Лэмпард ёздаги тўртинчи харидини амалга оширган бўлади.