Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Месси қуёшининг ботиши — «Реал» юлдузи тонгининг отиши

Баҳо:
+ | -

Етти бор «Олтин тўп» совринини қўлга киритган Лионэль Месси «ПСЖ»даги илк мавсумидан кейин ўзи рекордичи бўлган соврин учун даъвогарлар сафига киритилмади. Номзодлар ҳар йили 30 кишидан ташкил топади. Аммо бу сафар улар ичида Месси мавжуд эмас. Аргентиналик футболчи ўтган йилги совринни қўлга киритган эди. Энди эса 2005 йилдан бери илк бор номинантлар сафига ҳам кира олмади. Лео 2007 йилдан буён «Олтин тўп» учун даъвогарлар сафида доимо кучли учликда эътироф этилиб келинаётган эди..

Асрнинг энг яхши футболчиларидан бири 2022 йилги соврин учун даъвогарлар рўйхатида йўқлигини, айримлар унинг «Барселона»дан Франция пойтахтига йўл олгани билан изоҳламоқда. Шунингдек, «Олтин тўп»га номзодларни танлаб олишдаги формат ўзгариши ҳам бунга таъсир ўтказган. Яъни, эндиликда натижаларни бир календарь йилига қараб эмас, балки мавсумдагисига кўра танланади.
Месси «Барселона»ни тарк этгач, янги жамоаси – «ПСЖ»да ҳам ўз сўзига эга фигурага айлана олмади. Буни парижликларнинг ЕЧЛдаги муваффақиятсизликларида ҳам кўришимиз мумкин. Франция гиганти турнирнинг нимчорак финалида «Реал»дан сенсацион тарзда мағлубият қабул қилиб олган.

Ўзи шундай ҳам бўлиши керак эди. Негаки, Месси «ПСЖ» сафига ўтганидан кейин, жами 11 та гол урди, холос. Қолаверса, унинг дўсти ва жамоадоши Неймар ҳам рўйхатга киритилмаган. Чунки унда ҳам натижалар яхши эмас: 28 та ўйинда 13 та гол. Хуллас, бу сафар дунёнинг икки кучли футболчисини рўйхатда кўрмадик. Албатта, бундай бўлишида футболчиларнинг шахсий ўйинлари ҳам катта таъсирга эга. Биз 2022 йилдан бошлаб, Месси қуёшининг аста-секинлик билан ботишига гувоҳ бўла бошласак ажаб эмас. Балки, у ўтган йилги кўпчилик наздида «адолатсиз» дея таърифланган «Олтин тўп» соврини учун бадал тўлаётгандир. Яна ким билади дейсиз...

 

Соврин учун энг катта даъвогар ҳисобланган Карим Бензема рўйхат аввалида қайд этилади. У «Реал»нинг Европадаги 14 чемпионлигига катта ҳисса қўшганди. У ЕЧЛни 15 та гол билан якунлади. Карим Франция тарихида «Олтин тўп»га эришган бешинчи футболчига айланиши мумкин. Бунга у тўлақонли ҳақлидир. 2021-22 йилги мавсумда 46 та ўйин ўтказиб, 44 та гол урган ҳужумчи, «Реал»ни Испания чемпионига ҳам айлантирган. Бенземанинг «Айнтрахт» билан Супер кубокдаги голи, 34 ёшли футболчининг «қироллик клуби» сафидаги 324-си бўлди. Бу эса уни клуб тарихида Раулдан олдинга олиб чиқди ва иккинчи ўринга кўтарди. Биринчи ўринда Роналду 450 та гол билан етакчидир.
Айтиш мумкинки, Месси қуёшининг ботиши, кеч бўлсада, «Реал» юлдузи – Бенземанинг тонги отишига замин яратди.

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 13:01, 13.08.2022.
Ўқилди: 7369 марта.
Фикрлар: 72 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.