"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри жамоа ярим ҳимоячиси Артурнинг нега ўйинларда иштирок этмаётгани ҳақида гапирди.
"Артурни таркибга киритмаяпмиз. Сабаби, у келажаги борасида қарор қабул қилиши керак. Шунингдек, у ўйнашга 100 фоиз тайёр эмас", - дея Аллегри сўзларидан иқтибос келтирган Sky Sports Italia.
Аввалроқ бразилиялик футболчи "Валенсия" қизиқишлари доирасида эканлиги хабар қилинганди.