Бироз олдин АПЛ 2-туридан ўрин олган "Ноттингем Форест" ва "Вест Хэм" жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди.
Мазкур учрашувда майдон эгалари минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона гол биринчи бўлим сўнгида Тайво Авоньи томонидан киритилди. Меҳмонлар футболчиси Деклан Райс 65-дақиқада пенальтидан фойдалана олмади.
Шу тариқа, "Ноттингем Форест" бугунги ғалабадан кейин 10-ўринга кўтарилиб олди. Икки ўйинда мағлуб бўлган "Вест Хэм" 19-ўринда бормоқда.
Ноттингем Форест – Вест Хэм 1:0
Гол: 1:0 – 45 Авоньи.
Ноттингем Форест – Ҳендерсон, Уильямс, Маккенна, Ниакате (Кук, 79), Уоррелл, Тоффоло, Лингард, Мангаля (Кафу, 84), О`Брайен, Авоньи (Серриж, 72), Жонсон.
Вест Хэм – Фабианьски, Цоуфал, Зума, Жонсон, Крессуэлл, Соучек, Райс, Форнальс (Лансини, 69), Антонио (Скамакка, 69), Бенрахма, Боуэн (Корне, 85).
Огоҳлантиришлар: Райс (9), Маккенна (64), Хендерсон (75), Джонсон (90), Серриж (90).