Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

“Қўқон-1912" - "Навбаҳор". Превью

Баҳо:
+ | -

Суперлига 16-туридан ўрин олган “Қўқон-1912 ” - “ Навбаҳор ” учрашуви 16 август куни Яйпан шаҳридаги “Ўзбекистон” стадионида бўлиб ўтади. “Водий дербиси” олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар

“Қўқон-1912” ҳамда “Навбаҳор” клублари шу кунгача 33 бор куч синашишган. 8 та учрашувда “Қўқон-1912”нинг қўли баланд келган. “Навбаҳор” 18 та ўйинда ғалаба қозонган. 7 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “лочинлар” томонида: 62-36. “Навбаҳор” ўзаро ўйинларда 61 очкога эга бўлган, “Қўқон-1912” эса 31 очкони қўлга киритган.
Сўнгги бор бу жамоалари ўтган 2022 йилнинг 17 март санасида, суперлиганинг 3-тури доирасида учрашишган. Намангандан бўлиб ўтган ўша ўйинда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.

Ушбу жамоаларнинг сўнгги саккизта учрашувда қайд этилган натижалари билан танишинг:

17.03.2022 Навбаҳор – Қўқон-1912 – 2:0
27.11.2021 Навбаҳор – Қўқон-1912 – 2:3
01.08.2021 Қўқон 1912 – Навбаҳор - 1:2
03.12.2020 Қўқон 1912 – Навбаҳор - 1:1
28.08.2020 Навбаҳор – Қўқон-1912 – 0:1
01.12.2019 Қўқон 1912 – Навбаҳор - 1:1
10.03.2019 Навбаҳор – Қўқон-1912 – 1:1
31.03.2018 Қўқон 1912 – Навбаҳор - 1:0

Ҳакамлар

Яйпандаги “Ўзбекистон” номли стадионда бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” ҳамда “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги “водий дербиси”ни, Аҳрол Рисқуллаев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлишди. Аҳрол Рисқуллаев бу мавсумда, шу кунгача суперлиганинг 8та баҳсини бошқариб борган. Бу ўйинлар мобайнида ФИФА ҳаками ҳисобланган Рисқуллаев 45 та сариқ ва 2та қизил карточка кўрсатган. Дарвозалар томон эса 5 та пенальти белгилаган.

Суперлига. 16-тур
16 август, сешанба
ҚЎҚОН-1912 — НАВБАҲОР
Яйпан. "Ўзбекистон" стадиони. 19:00
Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Сардор Нишонбоев, Авазбек Абдуллаев, Хушнуд Суюнбоев
VAR ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев
АVAR ҳаками: Зиёдулло Абдураҳмонов
Назоратчи: Константин Смирнов
Комиссар: Александр Давиденко

Бошланиш вақтлари

"Қўқон-1912" — "Навбаҳор" учрашуви 16 август, сешанба куни, соат 19:00да старт олади. Учрашув Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида бўлиб ўтади.
Ушбу жамоаларнинг ўринбосарлар таркиблари ўртасидаги баҳс эса 18 август куни Қўқондаги 2-БЎСМга қарашли стадионда бўлиб ўтади.

Манба: "Қўқон-1912" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 08:49, 15.08.2022.
Ўқилди: 1652 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.