Собиқ "Ливерпуль" ҳимоячиси Жейми Каррагер ҳам Дарвин Нуньеснинг қизил карточка олганига муносабат билдирди. У шундай дейди:
"Нуньес ўзига ўзи қилди. У сабаб бутун жамоанинг ҳам ҳафсаласи пир бўлди. Агар мана шу воқеа бўлмаганида ишончим комилки, "Ливерпуль" ўйинни ютарди. Клопп ва Нунес учун бу кеча аламли бўлди деб ўйлайман".