Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

"Нефтчи" клуб ҳақида ёзилган мақолага раддия берди

Баҳо:
+ | -

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси ҳақида ёзилган мақола юзасидан клуб матбуот хизмати радди берди.

"Ахборот майдонида хабарлар оқими кучайгани сари ишончли ва тўғри манбаларни аниқлаш долзарблашмоқда. Сир эмас, одамлар баъзан ёлғон хабарларга ҳам дуч келади. Шундай вазиятларда “фейк” экан, деган сўзлар қулоққа чалинади.

“Сариқ” матбуотдаги миш-мишлар (фейк) асосан жиддий ижтимоий-сиёсий мақсадларни ёки молиявий манфаатни кўзлаб тарқатиладиган ёлғон хабарлардир.

Ижтимоий тармоқларда 2022 йилинг 15 август куни блогер Олимжон Ҳайдаровнинг шаҳсий канали томонидан ёлғон маълумотларга тўла, миш-мишларга асосланган “Ўзбек футболидаги қаллобликлар. Клублар жамғармаси, бюджети, сметаси. Клубларда млрдлаб пул ювиш схемалари. Шу бўйича маълумотлар йиғилмоқда. Кимда маълумотлар бўлса, улашинглар” деган мақола орқали “Нефтчи” ПФК фаолияти бўйича асоссиз ва тасдиқланмаган маълумот берилган ва қўшимчасига фойдаланувчилардан маълумотлар бўлса беришларини сўралган.

«Нефтчи» ПФК очиқлик ва ошкоралик мезонларини ҳурмат қилган ҳолда ҳар қандай маълумотларни очиқлашда ва журналистик фаолиятларга маълумотлар беришга дойим эшигимиз очиқ.

«Нефтчи» ПФК Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг регламентига тўлиқ риоя қилган ҳолда ҳозирда Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг Суперлига мусобақасида қатнашмоқда. Ҳозирги кунда Суперлигада иштирок этаётган Республикамизнинг барча проффесионал футбол клублари каби «Нефтчи» ПФК ҳам моддий теҳник базасини ҳўжалик ҳисобидаги, ҳомийлик маблағлари ва клуб ўзи ишлаб топган пуллар ҳисобидан фаолият олиб бормоқда, жамоамиз сметасиини мавсум аввалида ЎФA томонидан тасдиқланади.

Мақолада Суперлигада 80 млрд пул сарфлангани, пулнинг асосий қисми клубда янги келган футболчи учун маош ёзиш орқали ўзлаштирилгани , янги футболчи йилига 2 млрд сўм маош тайинлангани хақида ёзиб ўтилган , ушбу мақола фақат ёлғон ва миш-мишларга урғу берилган , бу маълумотлар хеч қандай асосга эга эмас, ёлғон маълумот ва асоссиз тасдиқланмаган гаплардир, бу эса Ўзбекистон Республикаси қонунчиликигида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши мумкин.

Мақолада кўрсатилган гап сўзлар клубни фақат обрўсизлантириш учун қилинган бўлиб, футбол муҳлисларидан бундай асосланмаган мақолага ишонмасликни сўраймиз зеро клубнинг бош мақсади Фарғона вилоятимиз футболини юқори ўринларга олиб чиқиш, клубнинг аввалги мавқейини тиклашга ва суперлигада ўзининг ўрнига эга бўлиши яқин йилларда медаллар учун курашишга қаратилган.

Аниқ фактларга эга бўлмаган мақола юзасидан Ўзбекистон Республикаси қонунчиликигида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш бўйича Суд органларига даъво киритилиши хақида маълум қиламиз" - дейилади фарғоналикларнинг расмий баёнотида.

Киритилди: 13:04, 16.08.2022.
Ўқилди: 2697 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4467]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4221]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2448]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2270]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [2004]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1953]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1553]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1545]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1489]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1386]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик