"Манчестер Юнайтед" трансферлар ойнаси ёпилишига қадар янги ярим ҳимоячи харид қилмоқчи. Хабарларга кўра, "қизил иблислар" "Брайтон" футболчиси Мойсес Кайседони ўз сафига қўшиб олишни режа қилган.
Аммо "Брайтон" уни сотиш ниятида эмас. Шу сабаб "МЮ"нинг ҳар қандай таклифини рад этади. 20 ёшли футболчи ҳозирда 30 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.