Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Ндомбеле эртага "Наполи" учун тиббий кўрикдан ўтади

Баҳо:
+ | -

"Наполи" "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Тангуй Ндомбеле билан шартнома имзолаш борасида принципиал келишувга эришди, деб хабар беради Sky Sports. Футболчи Неаполь клубига ижара асосида ўтади.

Sky Italia хабарига кўра, 18 август куни 25 ёшли француз Италияда тиббий кўрикдан ўтади.

Аввалроқ “Наполи” футболчининг ижараси учун 1 миллион евро тўлаб, маошнинг катта қисмини ўз зиммасига олиши хабар қилинганди. Шунингдек, “Наполи” футболчини 2023 йилнинг июнь ойида 30 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Ндомбеле тез орада "Наполи"дан "ПСЖ"га ўтадиган Фабиан Руиснинг ўрнини эгаллайди.

2021/22 йилги мавсумнинг иккинчи ярмида Ндомбеле “Лион” сафида ижара асосида ўйнади. У француз клуби сафида 15 ўйинда 1 гол ва 2 голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt.com портали футболчини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 19:22, 17.08.2022.
Ўқилди: 1113 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.