Кириш Регистрация

Рўзиқул Бердиев: «VAR футболимиз даражасини ошириб қўймайди»

Баҳо:
+ | -

«Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон чемпионатининг 16-тури доирасида бўлиб ўтган АГМКга қарши ўйин (0:0) борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугун 2 очко йўқотдик. Ўйиннинг дастлабки 15-20 дақиқалари тенгкурашлар остида ўтди. Шундан сўнг биз ташаббусни ўз қўлимизга олдик. Йигитлар учрашув охирига қадар ғалаба учун курашишди. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман. Афсуски, ғалаба қозона олмадик.

Бунга бир нечта сабаблар бор. Биринчидан, биз яратилган вазиятлар ёки "стандарт"лардан фойдалана олмадик.   Иккинчидан, бугунги ҳакамликдан қониқмадик. Буни таъкидлаб ўтишим зарур. Барибир бу ҳақда савол берасизлар. Биринчи ҳолатда Маркога жиддий жароҳат етказишган пайтда ҳолат қизил карточкага тортар эди. Иккинчи вазият — белгиланган пенальти VAR ёрдамида бекор қилинди. Чемпионатимизга VAR жорий қилганимиз билан савиямизни ошириб қўймаса керак. Бу менинг фикрим.

Ҳакамлар устида шикоят ёзганимиз билан ҳеч нарса ўзгармайди. VAR қарорларидан биз кўп жабр чекяпмиз. "Олимпик" ва "Навбаҳор"га қарши ўйинларда ҳам бизнинг зараримизга қарор қабул қилинганди", — деди Рўзиқул Бердиев.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:39, 17.08.2022.
Ўқилди: 4587 марта.
Фикрлар: 76 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Роналдуга мурожаат қилди: «Сени олдингда бош эгаман» [4416]

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [3458]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [2935]

Жезуш Роналдунинг ЖЧ-2030да ўйнаш эҳтимоли ҳақида гапирди [2773]

«Реал» A Серия юлдузини 100 миллион еврога сотиб олишга уриниши мумкин [2601]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2554]

Педро Порро «Барселона»га ўтишга қарор қилди [2313]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2249]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2154]

Осиё ўйинлари якунланди. Ўзбекистонлик спортчилар медаллар жамғаришда нечанчи ўринни эгаллади? [2140]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик