Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

Алибобо Раҳматуллаев Непалга қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин (фотогалерея)

Баҳо:
+ | -

Непал терма жамоасига қарши 20 июнь куни бўладиган ўйин арафасида Ўзбекистон U-22 терма жамоаси 19 июнь куни Катмандунинг Непал ҳарбий академияси спорт мажмуасида машғулотлар олиб борди.

Непал терма жамоасига қарши ўйин олдидан ташкил этилган машғулотларни ўзбекистонлик футболчилар икки гуруҳга бўлинган ҳолда олиб боришди. Бангладеш терма жамоасига қарши осон бўлмаган ўйинда асосий таркибда икки бўлим давомида ҳаракат қилган футболчилар – Давронбек Ҳошимов, Фаррух Нурлибоев, Элдор Эргашев, Рустам Аъзамов, Шерзод Файзиев, Шоҳруҳ Гадоев, Павел Смоляченко югуриш ва чигалёзди машқлар билан чекланган бўлса, таркибнинг қолган футболчилари бош мураббий Алексей Евстафеев ва ёрдамчи мураббий Азамат Абдураимов қўл остида техник-тактик машғулотларни олиб боришди.

Бангладешга қарши ўйиндан сўнг бир қатор футболчиларда кичик жароҳатлар пайдо бўлганди. Терма жамоа шифокори Акмал Акрамов берган маълумотга кўра, Бангладешга қарши ўйинда бутун ўйин давомида ҳаракат қилган ва бироз шикастланган қанот ҳимоячиси Рустам Аъзамов ҳамда иккинчи бўлимда алмаштирилган Павел Смоляченко Непалга қарши ўйинда ҳам иштирок эта олади, бироқ ўнг қанот ярим ҳимоячиси Алибобо Раҳматуллаевнинг 20 июнь куни бўладиган ўйинда майдонга тушиши, ҳозирча, сўроқ остида турибди. Футболчи 19 июнь куни бўлиб ўтган машғулотларда ҳам индивидуал дастур асосида шуғулланди. Бангладешга қарши ўйинни айнан шундай – микрожароҳат сабаб ўтказиб юборишга мажбур бўлган Темурхўжа Абдухолиқов эса Непал билан ўйинда ўз жамоасига ёрдам беришга тайёр.

Машғулотлардан сўнг “Landmark” меҳмонхонасига қайтган ўзбекистонлик футболчиларни, ўйинолди анъанасига айланганидек, ўзбекча палов кутиб олди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Непал U-22 терма жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионати “D” саралаш гуруҳи 2-тур учрашуви 20 июнь, чоршанба куни, Тошкент вақти билан 17:25да бошланади. Ўзбекистон терма жамоаси ушбу учрашувдаоқ либосда ҳаракат қилади. Худди шу куни Иордания терма жамоаси бангладешлик тенгдошларига қарши майдонга чиқади. Айни вақтда Иордания, Непал, Ўзбекистон ва Яман терма жамоалари ҳисобида учтадан очко бор.


Дарвозабон Зафар Сафоев, ҳимоячи Рустам Аъзамов ҳамда ярим ҳимоячи Сардор Мирзаев


Машғулотлар вақтида


Машғулотлар вақтида


Терма жамоа бош мураббийи Алексей Евстафеев машғулотларни кузатмоқда


Дарвозабон Виктор Мочалов


Дарвозабон Зафар Сафоев


Дарвозабон Элдор Суюнов


 

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 16:20, 20.06.2012.
Ўқилди: 6294 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.