Кириш Регистрация
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон 3-0 Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити 3-0 Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл 2-1 Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм 2-0 Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут 0-0 Челси
06/12 20:15 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер 4-0 Комо
06/12 22:30 Лидс 3-3 Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис 3-5 Барселона
07/12 00:45 Верона 3-1 Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи - Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
08/12 19:00 Пиза - Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа

Клубга Англиянинг энг бой шахси даъвогарлик қилмоқда – "Манчестер Юнайтед"нинг тонги отадими?

Баҳо:
+ | -

"МЮ"нинг бугунги эгалари бўлган Глейзерлар оиласи клубнинг айрим акцияларини сотиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Аммо ҳозир бутунбошли жамоани сотиб олишга даъвогар шахс пайдо бўлган. Унинг исми Жим Рэтклиффдир. Жим Буюк Британиядаги энг катта бизнесменлар қаторига киради. Манбаларга кўра, у 11 миллиард фунтга эгалик қилади. Агарда Глейзерлар хоҳласа, Рэтклифф жами қиймати 5 миллард фунтлик клубни сотиб олиб, "тўлиқ назорат"ни ўз қўлига олиши мумкин. Бу ҳақида бизнесменнинг матбуот котиби шундай дейди:

"Агарда бу клуб сотиладиган бўлса, Жим уни сотиб олишга тайёр. Раҳбарият рози бўлса, биз ҳозироқ музокаралар ўтказиб, клубни узоқ вақтлик эгасига айланишимиз мумкин. Гап бу ерда сарфланадиган пул ҳақида кетаётгани йўқ. Гап қадриятлар ҳақида кетмоқда".
Ушбу ҳолатга "МЮ"нинг собиқ юлдузи Андерсон ҳам муносабат билдирди. У шундай дейди: "Сер Жим шу ерлик одам. Унинг клубга қанча пул сарфлаши аҳамиятсиз. Муҳими, у "МЮ"нинг юрагини, мухлислар тилагини яхши билади. Сер Жим бу клубнинг мухлиси. Шу сабабли мен уни янги эгага айланишини истайман. Глейзерларнинг клубда қиладиган иши қолмади. Улар кетиши керак. Ишончим комилки, дунёдаги миллионлаб "Манчестер Юнайтед" мухлислари ҳам шуни исташади".

Ўтмишда клубнинг директори бўлиб ишлаган Майкл Найтон ҳам вазиятга ўз баҳосини берди. У шундай дейди: "Глейзерлар хонадони "МЮ"нинг глобал брендига зарар етказди. Менинг уларга шахсий адоватим йўқ. Аммо улар қўллаётган модел хатодир. Охирги пайтларда улар клубга катта маблағ ажратмай қўйди. Буни "МЮ"нинг трансфер бозоридаги ҳолатидан ҳам кўришимиз мумкин. Қолаверса, "Олд Траффорд"нинг ҳам ҳозирги аҳволига ҳавас қилиб бўлмайди".

Ҳафта бошида Глейзерлар 2005 йилдан буён "МЮ" трансферларига жами 1,1 миллиард фунт сарфлагани маълум бўлган эди. Айни дамда эса клубнинг қарзлари ҳам анча кўпайиб қолган. Айрим манбаларда унинг қиймати 627 миллион фунт экани айтилади. "Манчестер Юнайтед" янги мавсумнинг дастлабки иккита учрашувини бой берганди. Ҳозир эса улар жадвалнинг қуйи поғонасида турибди. Кўрамиз, воқеалар ривожи қандай кўриниш оларкин. Жим Рэдклиффга эса бу борада омад тилаймиз. Агарда у "МЮ"ни сотиб олишни уддаласа, жамоада қайтадан қуриш ишлари бошланиши аниқ. Ҳархолда, ҳозирги муаммоларнинг таг замирида ҳақиқатдан ҳам Глейзерлар ётган бўлса, қайта қуриш ҳаммасини ўзгартириши мумкин.

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 15:50, 18.08.2022.
Ўқилди: 4411 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.