Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Эрлинг Холанд нақ уч ўт орасида! У қай бирини танларкин?

Баҳо:
+ | -

Шу кунларда дунёнинг учта спорт-товарлари, хусусан, бутса ишлаб чиқарувчи йирик корхоналари бўлмиш, Nike, Adidas ҳамда Puma Эрлинг Холандга шартнома таклиф этиш борасида курашга кирган. Уларнинг мақсади 21 ёшли ҳужумчи билан битим имзолаш орқали, катта "реклама манбайи"ни қўлга киритишдан иборат. Холанд "Манчестер Сити"га кўчиб ўтганидан бери юқорида номлари келтирилган ҳар учалла компаниянинг маҳсулотларидан фойдаланиб улгурди. Аслини олганда футболчи 14 ёшидаёқ Nike билан кичик шартнома тузиб, унинг маҳсулотлари рекламасини қилиб келади. Ўшанда у ўз ватани, Норвегияда ҳаракат қиларди. Бироқ, Nike билан тузилган битим 2022 йилнинг бошида якунига етган. Холанд эса ҳозирга қадар янги ҳамкорлик шартномасини имзолаганича йўқ.

Nike Холанд билан янги шартнома имзолашга ҳаракат қилмоқда. Аммо бу курашга Adidas ва Puma ҳам аралашмоқда. Футболчи эса яқин ҳафталар давомида ҳар учалла корхонанинг маҳсулотларидан фойдаланди. Хусусан, Холанднинг расмий таништирув пайтида, у қоп-қора Puma бутсасида эди. Кейин эса, у мавсумолди баҳсларида Adidas оёқкийимида кўриниш берди. Ҳужумчи "Бавария" ҳамда "Ливерпуль"га қарши баҳсларни немис ишлаб чиқарувчиси маҳсулоти билан бошлаган эди. Шу билан бир пайтда АПЛнинг икки тури Холанд учун Nike маҳсулотларини намойиш қилиш даврига айланди. Аслини олганда, Холанд билан Nike'нинг расмий келишуви йўқ. Шу сабабдан у исталган компаниянинг маҳсулотини кийиши мумкин.

Футболчи Adidas бутсалари билан икки ўйинда битта гол урганди. Nike'ни кийганида эса, икки ўйин давомида иккита голга муаллифлик қилди. Одатда футболчилар ҳамкорлик шартномасини якунлаганидан кейин, уларга олти ойлик муддат берилади. Бу даврда эса янги бренд билан битим тузиб олиш керак бўлади. Холанднинг имзосига эришган компания эса, катта фойда кўриши мумкин. Буни эса Puma, Adidas ва Nike бошқарувидагилар жуда яхши билади.

Роналду ҳамда Мбаппе Nike'нинг энг яқин савдо ҳамкори саналади. Nike уларга бир умрлик битим таклиф этган. Adidas эса Муҳаммад Салоҳ ва Лионэль Мессига хизмат кўрсариб келмоқда.
Бошқа томонда Puma Неймар ҳамда Антуан Гризманн томонидан реклама қилиниб келинади. Ушбу учта гигант компаниянинг ҳаммаси Роналду ва Месси кетгач, дунё футболида эҳтимолий гегемонга айланиши мумкин бўлган номни яхши билади. Холанд бу номга энг жиддий даъвогарлардан биридир. Аммо Холанд улардан қайси бирини танлаши, ҳали номаълум.

Бу ҳақида спорт товарлари саноати мутахассиси Мишель Риншусо шундай дейди: "Савдо брендлари учун футболда энг яхши футболчилар билан ҳамкорлик қилиш, ўта муҳим омил саналади. Агарда уларда бозор маркетинги ва одамларнинг харид онгига таъсир қиладиган спортчилар бўлмаса, уларнинг рекламага сармоя киритишининг ҳеч қандай фойдаси бўлмайди. У ҳолда, ҳеч ким сизнинг маҳсулотингизни сотиб олмайди. Масалан, ҳамма Мбаппенинг Nike билан узоқ йиллик битими борлигини яхши билади. Ундан кейинги ном эса Холанд бўлиши мумкин. Чунки унинг бугунги даражаси шунга имкон беради. Қолаверса, бу иккиси Роналду ва Месси эрасидан кейинги энг катта эҳтимолий юлдузлардир".

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 20:40, 18.08.2022.
Ўқилди: 12667 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.