Сарлавҳани бундай қўйганимизга сабаб, яқиндагина Ўзбекистон Кубоги нимчорак финали дстлабки учрашувида Тачмурод Агамуродов шогирдлари «Динамо» стадионидан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишган эди.
Бугунги учрашувда ҳам меҳмонларнинг қўли баланд келди. Иккинчи бўлимга бош ҳакам Валентин Коваленко тўхталишлар ўрнини қоплаш мақсадида қўшиб берган беш дақиқа тугаишга 3 сония (!) қолганда Отабек Нарзуллаев марказда тўпни эгаллаб ролди ва «Динамо» ҳимоя чизиғида 5 нафар ҳимоячи турганига қарамасдан, жарима майдонига етар-етмас Мельничук дарвозаси томон кучли зарба берди. Мельничукнинг узоқ бурчагини нишонга олган Нарзуллаевнинг ушбу голи турнир жадвали тубида бораётган «Бухоро»га 3 очко келтирувчи нажот голига айланди.
Ўйиннинг боришига қисқача тўхталадиган бўлсак, «Динамо»нинг бироз устунлигида ўтган ўйинда бухоролик ҳимоячилар бехато ҳаракат қилишди ва майдон эгаларига имконият қолдиришмади.
Олий Лига. 11-тур.
ДИНАМО (Самарқанд) – БУХОРО 0:1 (0:0)
Гол: Отабек Нарзуллаев (90+5)
«Динамо»: 1. Андрей Мельничук. 2. Андрей Ерохин. 4. Жамол Отақулов. 6. Леонид Кошелев 9. Иван Нагаев. 11. Дилявер Абибуллаев. 12. Сунатилла Мамадалиев. 13. Александр Хвостунов (С). 17. Салим Мустафоев. 18. Сирожиддин Сайфиев. 22. Рўзимбой Аҳмедов.
«Бухоро»: 20. Сардор Қобулжонов. 3. Бобиржон Амонов. 5. Георгий Квесиешвили. 7. Азизбек Муротов. 8. Жасур Ҳасанов (С). 9.Олександр Тарасенко. 14. Воҳид Шодиев. 17. Отабек Нарзуллаев. 19. Шаҳзод Сулаймонов. 21. Михаил Какаладзе. 24. Асқар Муҳиддинов.
Бош ҳакам: Валентин Коваленко.
Қанот ҳакамлари: Рафаэль Илёсов, Маъмур Саидқосимов.
Тўртинчи ҳакам: Аъзамжон Чориев
Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев.