Кириш Регистрация

Августнинг охири “Юнайтед” мухлислари учун қувончли якунланиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Реал" ярим ҳимоячиси Каземиро "Манчестер Юнайтед"га ўтишга тайёр. Маrcа хабарига кўра, 30 ёшли бразилиялик футболчи "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни баҳоламоқда ва жамоа мавжуд муаммоли вазиятни тезда бартараф эта оладими ёки йўқлигини таҳлил қилмоқда. "Реал Мадрид" футболчини сақлаб қолишга қатъий қарор қилган, аммо футболчи Манчестерга ўтишни хоҳласа, уни қўйиб юборади.

"Манчестер Юнайтед" Каземиро вариантини қандай ўйлаб топди

"Манчестер Юнайтед" "Ювентус"дан Адрьен Рабьони сотиб олишга уриниб кўрди, аммо маош борасида футболчи билан келиша олмади. Адрьен ва унинг онаси Вероника жуда кўп маош талаб қилишди. Қолаверса, инглиз клуби "Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонгнинг рад жавобларидан чарчаган. "Юнайтед" марказий ярим ҳимоясини кучайтириш учун Каземиро вариантига ўтишга қарор қилди.

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хагнинг шахсан ўзи 30 ёшли футболчини жамоада кўрмоқчи. Каземиро "Реал Мадрид"нинг жуда муҳим элэмэнти бўлиб қолмоқда, бироқ бир қанча омилларни ҳисобга олиш керак. Бу ёзда "Реал Мадрид" Эдуардо Камавинга ва Дани Себальос билан биргаликда Каземиронинг кетишини тенглаштиришга қодир бўлган Аурелиен Тчуамени билан шартнома имзолаш орқали таянч ярим ҳимояни кучайтирди. Тажрибали Тони Кроос ва Лука Модрични айтмаса ҳам бўлади.

Каземиронинг Transfermarkt'даги бозор қиймати ҳозирда 40 миллион еврони ташкил этади. У мавсум давомида 30 миллион еврога арзонлашди ва бу унчалик ёқимли бўлмаган кўрсаткич бўйича дунёнинг энг яхши 5 футболчиси қаторига киради.

Маrcа бош муҳаррири Хосе Феликс Диас ва бошқа испан журналистлари Chiringuito дастури эфирида эҳтимолий трансфер ҳақида қизиқарли тафсилотларни айтиб беришди. Каземиро "Манчестер Юнайтед"дан "супер таклифлар" олди.

Айни дамда ярим ҳимоячи "Реал" билан 2025 йилгача мўлжалланган шартномага кўра йилига 8 миллион евро маош олади. “Қизил иблислар”нинг таклифи эса ҳозирги маошидан икки баравар катта. COPE мухбири Аранча Родригес "Манчестер Юнайтед" бразилиялик футболчи билан 5 йиллик шартнома имзоламоқчи эканлигига ойдинлик киритди.

Келишув амалга ошса, "Реал Мадрид" ҳам яхшига пулга эга бўлади. Бразилиялик футболчининг шартномасидаги товон пули 500 миллион еврони ташкил этади. Telegraph хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячи учун камида 60 миллион евро тўлашга тайёр. Бу сумма 70-80 миллион еврогача оширилиши мумкин.

Нега Каземиро "Манчестер Юнайтед"га ўтишга қизиқиши мумкин?

Каземиро "Реал Мадрид"даги 8 йиллик фаолияти давомида 17 та совринни қўлга киритди, жумладан, 5 та Чемпионлар Лигаси соврини. У Карло Анчелотти жамоасининг муҳим ва ҳурматли аъзоси. Бир қарашда ҳозирги “Манчестер Юнайтед” каби клубларнинг таклифларини дарҳол рад этиши керак бўлган муваффақиятли футболчи. Аммо бразилиялик инглизларнинг таклифи ҳақида ўйламоқда.

Каземиронинг нима ҳақида ўйлаётган бўлиши мумкин? Унга футболдаги катта шартномасига эга бўлиш учун сўнгги имконият берилади. "Юнайтед" уни фаолиятининг қолган қисми учун яхшигина маош билан сийлаши мумкин.

Қолаверса, “Манчестер Юнайтед” ҳали ҳам Европадаги энг кучли Премьер-лига клуби мақомини ҳеч кимга бериб қўйганича йўқ. Улар ҳозир ҳар бир жамоада кузатиладиган инқироздан чиқиб кетишлари керак.

Тен Хаг Криштиану Роналду билан бирга жамоанинг асосий юлдузига айланадиган Каземирога тўлиқ ишонади. Айтганча, айнан бразилияликнинг трансфери португалияликни Чемпионлар лигасида ўйнайдиган жамоага кетишдан тўхташи мумкин. Бошқа футболчилар ва бутун футбол жамоатчилиги “Манчестер Юнайтед” лойиҳасига ишона бошлайди.

Июль ойида Каземиро агар Ла Лигадан бошқа чемпионатда ўйнай олса, Премьер-лигани танлашини айтганди. Сўзларни ҳақиқатга айлантириш вақти келмадими экан?

Киритилди: 15:47, 19.08.2022.
Ўқилди: 10179 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.