Кириш Регистрация
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа 0-3 Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья 1-1 Аталанта
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

«Олмалиқ» «Локо»дан устун келди

Баҳо:
+ | -

Олмалиқ жамоаси ўз майдонида кучли ўйин кўрсатиши билан ном қозонган. Бу ерда чемпионатимиз грандлари ҳам етарлича муаммоларга дуч келишади. Буни тўғри англаган Локомотив жамоаси аъзолари учрашувга жиддий ҳозирлик кўришганди. Бироқ, мезбонлар ўйинга ўзига хос сюрприз ҳозирлаб қўйган экан...

Дастлабки дақиқаларидан жамоалар очиқ футбол намойиш этишга киришиб кетди. 2-дақиқада Шадрин қанотдан жарима майдонига ёриб кирди ва тўпни шерикларига оширишда хатога йўл қўйди. Бунга майдон эгалари ҳам ҳавфли ҳужум билан жавоб қайтаришди. 10-дақиқада темирйўлчилар рақиб жарима майдони яқинида жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Тўп ёнига Тўтахўжаев яқинлашди. Кўпчилик Исломдан Андижон ва Машъал жамоаларига қарши ўйинлардаги қаҳрамонликни кутишган эди. Лекин, бу сафар тўп жонли девордан ўтмади. 20-дақиқага келиб учрашувда ҳисоб очилди. Бурчакдан жарима майдонига етказиб берилган тўпни Дарко Станоевич бош билан дарвозага жойлаб қўйди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Востриков ҳисобни ошириши мумкин эди. Фақат, сўнгги паллада тўп йўлига Тўхтахўжаев тўғаноқ бўлди. 23-дақиқада Рахматуллаев жаримадан тепган тўп дарвозанинг юқори тўққизлик бурчаги томон йўналтирилган эди. Лекин, дарвозабон ишончли ўйнади. Бунга мезбонлар ҳам ҳавфли ҳужумлар билан жавоб қайтаришди. Аввалига Зотеевнинг бош билан зарбаси дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди. Кейин Востриков қулай вазиятдан фойдалана билмади. 30-дақиқада Локомотивдан омад очиқчасига юз ўгирди. Абдуллаевнинг жарима майдони ташқарисидан кучли зарб билан йўллаган тўпини дарвозабон қайтарди. Унга биринчи бўлиб етиб келган Шадрин эса устунни нишонга олди. Учинчи зарба муаллифи Тожиев эса анча ноаниқ зарба берди. Шунга айтадиларда, омад келмаса қийин деб. Орадан кўп ўтмай Тўраев дарвозабоннинг олдинга чиқиб кетганини кўрди ва тўпни унинг устидан ошириб ташламоқчи бўлди. Аммо, тажрибали Бугало панд бермади.

Иккинчи бўлимда Локомотив бироз ташаббусга эришди. Улар тўпни кўпроқ назорат қилишди ва рақиб дарвозаси олдида ҳавфли вазиятлар содир этишди. Бироқ, яна ҳужумчиларимиз панд беришди. Айниқса, 63-дақиқада Бобурбек Юлдошевнинг майдондан четлатилиши жамоамизни қийин аҳволга солиб қўйди. Шунга қарамай жамоамиз ўйин суръатини бўшаштирмади. 90-дақиқада Дилшод Жабборовнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

Шу тариқа Локомотивнинг саккиз ўйиндан иборат мағлубиятсиз юришига Олмалиқда барҳам берилди. Нима ҳам дердик, бу футбол. Унда гол урмаган жамоа ғалаба қозонолмайди. Буни жамоамиз ҳужумчилари ёки футболчилари тушуниб олишса ёмон бўлмасди.

Олмалиқ – Локомотив – 1:0 (1:0).Металлург стадиони.

Ҳакамлар:Р.Эрматов, А.Расулов, А.Миронов, Д.Пислегин.

Гол: Д.Станоевич (20)

Олмалиқ: П.Харчик, Баҳром Юлдошев, Е.Гоголь, Д.Станоевич, Ш.Мусаев (М.муродов 46), О.Зотеев, Д.Абдурахмонов, З.Тўраев (С.Бердиев 68), З.Пиримов (А.Жўраев 85), С.Шоахмедов, А.Востриков.

Локомотив: П.Бугало, И.Иномов, Д.Рахматуллаев (Д.Жабборов 46), С.Абдуллаев, З.Тожиев, А.Шадрин (Н.Гурянов 57), Р.Хачатрян, И.Тўхтахўжаев, Ш.Шарипов (М.Умирзоқов 69), Бобурбек Юлдошев, С.Усмонхўжаев.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 22:04, 20.06.2012.
Ўқилди: 4505 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.