Дунёдаги энг машҳур шахс - кераксиз. Криштиану Роналду бутун ёз бўйи ўзига жамоа қидирди, лекин барча ишлар “чаппасига” кетди: португалиялик "Атлетико" ва "Челси"га ўта олмади, унга "Бавария" рад жавобини беришди ва ҳатто кеча - "Боруссия Дортмунд" ҳам.
Тўрт йил олдин кимдир Дортмунднинг "Боруссия"сига Роналдуни сотиб олишни таклиф қилган бўлса, мухлислар бундай таклифни апрел ҳазили деб ҳисоблаган бўларди.
Сўнгги тўрт йил ичида футбол жадл суратда ўзгарди: унда Хосеп Гвардиоланикидек тизимли футбол катта сахнага чиқди.
Шундай экан, нима учун Криштиану ҳеч кимга керак эмаслигини анча содда тушунтириш мумкин: феврал ойида у 37 ёшга тўлди. Португалиялик қайсидир маънода шу ёшда ҳам яхши футбол кўрсата олишига ҳаммани ишонтира олади. Аммо услуб бошқа! Роналду мураббийлардан ҳам каттароқ ном. Унинг ҳар қандай ҳаракати жамоа мухитига таъсир қилади.
Яхши футболчи деймизку, аммо вақт ўз таъсирини ўтказмоқда: Криштиану прессинг ишлатишда дейарли қатнашмай қўйди. Гол уриши ҳам нисбатан камайди. Тўғри бу жамоага ҳам боғлиқ иш. Аммо аввалги КриРонинг бир ўзи ҳам кўп нарсага қодир эди.
37 ёшида португалиялик шунчаки оддий ҳужумчига айланди: у сермаҳсуллик кўрсата олади, лекин бунинг эвазига у ғайриоддий маош ва қиролдек бўлишни истайди - у эрта алмаштирилишни истамайди ва ўқув-машғулот йиғинига ўз вақтида келмайди.
Демак, савол туғилади: бундай футболчи кимга керак? Ҳатто Хорхе Мендеш ҳам ҳеч нарса қила олмаяпти: Роналдуни Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичидаги клубга бириктириш имконсиз вазифа экани маълум бўлди.
Энди Криштианунинг битта йўли бор. Футбол ўзгарганига ва у қариётганига рози бўлиб нафақага чиқиш. Шунчаки, қаерда бўлса-да ўз спорт формасини сақлаб қолиши ва сўнгги мундиалида иштирок этиб, чиройли якун қилиши керак.
Мен баҳслашмайман, Криштианунинг энг зўр бўлишга бўлган иштиёқи уни Криштиануга айлантирди. Шу туфайли дунё унга мухлислик қилди, лекин ҳар қандай ҳикоянинг якуни бор.