Кириш Регистрация
10/04 23:45 Рома 3-0 Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид 1-1 Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест - Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд - Тоттенхэм
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси - Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал

Кўня-2021 совриндорларига пул мукофотлари топширилди

Баҳо:
+ | -

Бугун Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида V Ислом бирдамлиги ўйинлари ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Хабарингиз бор, “Коня шаҳрида (Туркия) бўлиб ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ҳамда уларнинг тренерларини бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантириш тўғрисида”ги Президент қарори имзоланган эди. Қарор ижросини таъминлаш мақсадида бугун ғолиб ва совриндор спортчиларимизни тақдирлаш маросими ташкил этилди.

Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов, Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, вазирлик, Миллий Олимпия ҳамда Паралимпия қўмиталари раҳбарияти иштирок этишди.

Дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов сўзга чиқиб спортчиларимизни мазкур натижа билан табриклади.

Шунингдек, Спортни ривожлантириш вазири A.Ikramov ҳам қўлга киритилган ютуқлар билан спортчиларни табриклаб, кейинги мусобақаларда омад тилади.

Шундан сўнг, Туркияда ўтказилган V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимизга пул мукофотлари тантанали равишда топширилди ҳамда музаффар спортчиларимизнинг ғалабалари шарафига ош тортилди.

Эслатиб ўтамиз, V Ислом бирдамлиги ўйинларида Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади. Мазкур мусобақада спортчилармиз 51 та олтин, 42 та кумуш, 65 та бронза, жами 158 та медални қўлга киритишди. Бу Ўзбекистон спорт делегациясининг комплекс мусобақалардаги энг юқори натижаси сифатида тарихга кирди.

Манба: minsport.uz
Киритилди: 18:01, 20.08.2022.
Ўқилди: 2097 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик