Кириш Регистрация
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

"Атлетико" Гризманни тўлақонли равишда сотиб олмаслиги мумкин

Баҳо:
+ | -

Relevo нашри хабарига кўра, "Атлетико" ўтган ёздан бери ижара асосида тўп сураётган ҳужумчи Антуан Гризманни "Барселона"дан сотиб олмаслиги мумкин.

Манбага кўра, агар франциялик ҳужумчи ҳар бир ўйинда “матрасчилар” учун 30 дақиқадан кам ўйнаса, у ҳолда сотиб олиш банди мажбурий бўлмайди. Эслатиб ўтамиз, футболчининг "Атлетико" билан ижара шартномаси келаси йилнинг ёзигача амал қилади.

Олдинроқ “матрасчилар” Гризманни 40 миллион еврога сотиб олмоқчи эмаслиги ҳақида хабар берилганди.

Умуман олганда, Мадрид клубига қайтганидан сўнг, 31 ёшли ҳужумчи Испания чемпионатида 28 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 17:05, 22.08.2022.
Ўқилди: 1710 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.