Кириш Регистрация

Ислом Тўхтахўжаев: «Қатар клубларидаги шароит аъло даражада»

Баҳо:
+ | -

«Қизилқум» ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев Қатарнинг «Ал-Ғарафа» клуби билан шартнома имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Фарғоналик тажрибали футболчи ўтган ҳафта янги клуби қароргоҳига етиб борди ва машғулотларга киришди. Биз футболчининг янги жамоасидаги таассуротларини билиш мақсадида у билан боғланиб суҳбат уюштирдик. Тўхтахўжаев Қатардан тушган таклиф атрофидаги воқеликларга тўхталаркан, жамоага тажрибали футболчи зарурлиги учун бундай танлов рўй берганини таькидлади.

- Қатардан тушган таклиф ва унинг атрофидаги воқеликлардан хабардор бўлдик. Айтингчи, мазкур таклифни «Қизилқум» раҳбарияти қандай қабул қилди ва кетишингизга қандай муносабат билдиришди?

- Агар ёдингизда бўлса Хитойдаги фаолиятим давомида ҳам бу каби таклифлар бўлган эди, аммо ўшанда шартномам борлиги боис клубда қолгандим. «Қизилқум»да эса битимга шундай банд киритилган эдики, агарда чет элдан таклиф тушадиган бўлса ўзаро келишилган ҳолда мени қўйиб юборишлари керак эди. Амалда ҳам шундай бўлди ва клуб мутассаддилари барчасини тўғи қабул қилишди. Бунинг учун уларга катта раҳмат айтмоқчиман.

- «Ал-Ғарафа»да тажрибали футболчига эҳтиёж сезилгани учун хизматингиздан фойдаланишни маъқул кўришганини айтдингиз. Ваҳоланки, Суперлига пешқадамлиги учун курашаётган «Қизилқум» учун ҳам сиз каби футболчилар ниҳоятда асқотарди...

- Очиғи, бундай жамоалардан ҳар доим ҳам таклиф бўлавермайди. Вазиятни реал баҳолаш керак. «Қизилқум»да эса тажрибали ўйинчилар жуда кўп. Умид қиламанки улар кўзланган мақсадга эришишади.

- Қатар юлдузлар лигасида кўплаб таниқли номлар фаолият юритиши сабабли бу чемпионат бизникидан обрўлироқ туюлади. Бу икки чемпионат орасидаги савия борасида қандай фикрдасиз?

- Ҳали ўйинларда иштирок этмадим. Бу саволингизга кейинроқ жавоб берсам маъқул бўлса керак. Лекин учрашувгача бўлган тайёргарликлар бу ерда аъло даражада. Бизнинг жамоаларга ҳам шундай шароитлар насиб қилсин!

- Янги жамоангиздаги фаолиятингиз бошланиб, италиялик мутахассис қўл остида илк машғулотларни ўтказишга ҳам улгурдингиз. Хўш, таассуротлар қандай?

Таассуротлар жуда ҳам илиқ. Боз устига жамоа бош мураббийи билан кечган биринчи суҳбатдан сўнг амин бўлдимки, мураббий жуда яхши инсон экан. Машғулотлар кўтаринки руҳда ўтаяпти.

- Энди сиз Суперлигамиз баҳсларини нейтрал мухлис сифатида кузатасиз.  Айтингчи, тахминингизча бу йил чемпионлик учун қайси жамоанинг имкониятлари юқорироқ ва қайси жамоа натижаларини алоҳида кузатмоқчисиз?

- Олдиндан бир нима дейиш қийин. Чемпионатимиз бу йил жуда ҳам қизиқ ўтмоқда. Афсуски, Суперлига баҳсларини нейтрал мухлис сифатида кузата олмайман (кулади). Сабаби собиқ жамоам «Қизилқум»да бир қатор дўстларим ўйнашяпти. Қолаверса, «Нефтчи» ва «Локомотив» жамоалари ҳам мен учун қадр­ли бўлиб қолган...

- «Ал-Ғарафа»дан тушган таклиф кутилмаганда рўй бердими ёки воқеалар ривожи шунга қараб кетаётганмиди?

- Кутилмаганда рўй берди деса ҳам бўлади. Музокаралар 10 кунча давом этди холос ва шу давр ичида барчасини ҳал қилдик.

- «Нефтчи» ҳақида сўз очдингиз, она шаҳрингиз бош жамоаси қайд этаётган натижалар борасида қандай фикрдасиз?

- Жамоа деярли янгитдан тузилди, қийин бўлиши аниқ эди. Лекин «Нефтчи»да ажойиб футболчилар йиғилган. Уларни вазиятни ўнглашларига ва керакли натижага эришишларига ишонаман.

Х.ЮСУПОВ суҳбатлашди.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 17:30, 22.08.2022.
Ўқилди: 2663 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [12301]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3540]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3278]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3187]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2665]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2509]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2377]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2218]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2030]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1888]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.