Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

"Челси" "Милан" футболчисига қизиқиш билдиришни бошлади

Баҳо:
+ | -

"Милан" ҳужумчиси Рафаэль Леау "Челси"нинг асосий трансфер мақсадига айланди. Бу ҳақда Football.London нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, португалиялик футболчи билан шартнома имзолаш ташаббускори "кўклар"нинг бош мураббийи Томас Тухель ҳисобланади. Немис мураббийи жорий трансфер ойнаси ёпилгунга қадар Леауни ўз сафига қўшиб олишни кутмоқда. Рафаэлнинг трансфер нархи 70 млн евро бўлгани учун инглизлар ўз футболчиларидан бирини ҳам шартномага қўшишни ўйламоқда. Лондонликлар португалиялик футболчининг трансфери учун тўлиқ суммани тўлашга тайёр эмас.

Леау 2019 йилнинг ёзидан буён "россонерлар" таркибида ўйнамоқда. Ўтган мавсумда ҳужумчи А Сериянинг 34 ўйинида 11 гол урган ва 10 голга ассистентлик қилган.

Киритилди: 10:07, 23.08.2022.
Ўқилди: 1678 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик