Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

«Бунёдкор» театрлаштирилган комик саҳнада ғалаба қозонди

Баҳо:
+1 | -

Боя биз сизга сўзлаб берган воқеалар содир бўлган учрашувда мамлакатнинг амалдаги чемпиони ғалабани ўз томонига оғдира олди.

Учрашувда дастлаб меҳмонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Шораҳмедов - Тўраев - Козак комбинациясидан сўнг Лутфулла қулай вазиятга чиқди ва дарвозани осонгина ишғол қилди.

Иккинчи бўлим бошлангани заҳоти "Нефтчи" олдинга борди ва ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Шерзод Ҳакимовнинг пасидан сўнг Анвар Бердиев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва Нестеровнинг олис бурчагини аниқ нишонга олди - 1:1.

Бироқ "Бунёдкор" барибир ғалабани ўз томонига оғдира олди. Шавкат Саломов бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Ҳимоячилардан қайтган тўпни Жавлон Иброҳимов кучли зарба билан тўппа-тўғри дарвозага йўллади ва ҳисобни 1:2га оширди.

Ушбу ғалабадан кейин "Бунёдкор" ҳисобидаги очколар сони 24тага етди ва улар пешқадамликни давом эттиришмоқда.

ЎзПФЛ. 11-тур
НЕФТЧИ – БУНЁДКОР 1:2 (0:1)
Голлар: Анвар Бердиев (47) - Лутфулла Тўраев (34) Жавлон Иброҳимов (61).

«Нефтчи»: Фаррух Турдалиев, Шукур Пўлатов, Ойбек Нурбоев (Фахриддин Холмуродов, 90), Бахтиёр Ёқубов, Мансур Саидов, Анвар Бердиев, Шерзод Ҳакимов, Ғайрат Жўраев (Муҳсин Низомиддинов, 70), Дилёрбек Эрматов, Жавохир Расулов, Шавкат Насибуллаев.

«Бунёдкор»: Игнатий Нестеров, Акмал Шораҳмедов, Анвар Ғофуров, Жавлон Иброхимов, Шавкат Саломов (Руслан Мелзиддинов, 74), Лутфулла Тўраев, Славолюб Жоржевич, Анваржон Солиев (Камолиддин Мурзоев, 90+2), Виктор Карпенко, Саҳоб Жўраев, Ян Козак.

Огоҳлантириш: Шавкат Саломов (74)
Ҳакамлар: М. Исмоилов (Тошкент), Ф. Хасанов (Наманган), Б. Норсафаров (Қарши), Ш. Ҳакимов (Андижон).
Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).

Манба: www.stadion.uz.

Айтганча, ўйинда ягона сариқ карточка учрашув "қаҳрамони" Саломовга кўрсатилди. Уч хил рақамда тўп суриб захирага чиқиб кетишида тўпни жаҳл билан тепиб юборган футболчи ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

Киритилди: 20:55, 21.06.2012.
Ўқилди: 6026 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.