Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Андрей Фёдоров Шомуродов ва Ўрунов ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

"Рубин" клуби собиқ футболчиси ҳамда "Нефтчи" ва "Локомотив" клублари собиқ бош мураббийи Андрей Фёдоров "Бизнес Онлайн" нашрига берган интервьюсида Элдор Шомуродов ва Остон Ўрунов ҳақида тўхталиб ўтди.

— Ватандошларингиз Элдор Шомуродов ва Остон Ўрунов ҳақида нима дея оласиз?
— Шомуродов мен учун ўз меҳнатлари эвазига муваффақиятга эришган футболчи ҳисобланади. У ўсмирлик пайтида етук футболчи бўлиши мумкинлиги ҳақида тахминлар йўқ эди. Аммо унинг яхши хислати бор — эшитишни билади. Элдор тўғри мураббийлар қўлига тушди ва улар футболчининг кучли томонларидан максимал фойдаланишди. Умуман олганда, у футболни қанот ўйинчиси сифатида бошлаган. Унинг тезлиги яхши эди, аммо қисқа масофаларда тўп билан ишлаш маҳоратига эга эмасди. Унга кенг ҳудуд керак эди. Карпин эса ундан марказий ҳужумчи сифатида фойдаланишга мажбур бўлди. Чунки жамоада бошқа ҳужумчилар йўқ эди. У эса ҳужумчи сифатида ўзини кўрсатди ва Италияга йўл олди.

— Шомуродовнинг ишлари ҳозирда яхши эмас ва у «Рома»ни тарк этиши мумкин.
— Унинг рақобатчилари кимлар эканига аҳамият қаратиш керак. "Рома" ҳозирда Италия терма жамоаси форварди Андреа Белоттини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Демак, Моуриньо Шомуродовга ишонч билдирмаяпти.

— Италияда қолгани маъқулми?
— Агар таклифлар бўлса, унда қолгани яхши, албатта.

— Ўрунов ўз иқтидорини намойиш этиши учун унга нима етишмаяпти?
— Айнан Шомуродовда бўлган хислат — тинглай олиш етишмаяпти. Остон эплаганича ўйнаяпти. Уни Ўзбекистон чемпионатидаги ўйинларини яхши эслайман. Назаримда, у кайфият футболчиси ва ўзи истагандек ўйнашга интилади.

Манба: www.business-gazeta.ru
Киритилди: 15:24, 23.08.2022.
Ўқилди: 3948 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.