Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Ўзбекистон кубоги нимчорак финалида Тошкент вилояти дербиси

Баҳо:
+ | -

Бу йил мамлакат кубогининг финал учрашуви Бухоро шаҳрида бўлиб ўтади. Август ойининг сўнгги декадасида нуфузи жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи мусобақада ҳал қилувчи – иккинчи босқич баҳслари бошланди. Олимпия тартибида ўтказилаётган нимчорак финал баҳсларида Бекободнинг “Металлург” жамоаси ҳам иштирок этмоқда.

Бекободликлар кейинги йилларда кўп кузатилаётганидек, бу сафар ҳам пойтахт вилояти дербисида майдонга чиқади. Жамоа 25 август куни Олмалиқда чорак финал чиптаси учун бўладиган муҳим баҳсда АГМКга қарши саф тортади.

Бевосита АГМК – “Металлург” жамоаларининг Ўзбекистон кубоги баҳсларидаги тўқнашувларига тўхталадиган бўлсак, бу йилги дерби биллур соврин йўлидаги 5-ўйин ҳисобланади.

Ортда қолган тўртта ўйиннинг дастлабки учтасида “Металлург” ғалаба қозонган. Охирги баҳсда эса Олмалиқ жамоаси ниҳоят ўзи учун кўнгилсиз бўлган анъанани бузди. Ўз майдонида – совуқ, туманли ва изғиринли декабрь оқшомида ўтган ўйинда эстра таймлардагина торозу палласини ўз томонига оғдирди.

АГМК ва "Металлург" жамоаларининг Ўзбекистон кубоги доирасидаги ўйинлари:

2007 йил
Ўзбекистон кубоги, иккинчи босқич ўйини.
АГМК – "Металлург" 0:1

2016 йил
Ўзбекистон кубоги, 1/8 финал.
Биринчи ўйин.
"Металлург" – АГМК 1:0
Гол: Ф.Намозов (81).

Жавоб ўйини.
АГМК – "Металлург" 2:3
Голлар: Й.Мартинюк (34), Ф.Тожиев (40) – Э.Исмоилов (8), А.Нўъмонов (26), Ж.Ҳакимов (69).

2020 йил
Coca Cola Ўзбекистон кубоги, ¼ финал
АГМК – “Металлург” – 4:3 (2:3, 3:3, қўшимча тайм – 1:0)
Голлар: Мате Ватсадзе 12, Сардор Раҳмонов 23, Дилшод Жўраев 42, Зафар Полвонов 113 – Аброр Тошқўзиев 7, 18, Дониёр Нарзуллаев 65.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 15:28, 23.08.2022.
Ўқилди: 1004 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.