"Вест Хэм" янги ярим ҳимоячи харид қилади. Хабарларга кўра, лондонликлар "Брюгге" футболчиси Ханс Ванакенга таклиф билан чиққан. Дастлаб, Ванакен учун таклиф қилинган 8 миллион фунт рад этилганди.
Ҳозир эса футболчининг ўзи АПЛга ўтишни исташини билдирган. Ванакен шундай дейди:
"Бу балки фаолиятимдаги сўнгги яхши имкониятдир. Бундан фойдаланишни истайман. Янаги ҳафта янги музокаралар бўлиб ўтади. Ҳаммаси яхши бўлади деб умид қиламан".