Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 0-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 1-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 1-0 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Дамир Темиров: «Мураббий профессионал бўлишимизни талаб қилади»

Баҳо:
+ | -

Жорий йилги мавсумга катта ўзгаришлар билан киришган Бекободнинг «Металлург» жамоаси Суперлиганинг иккинчи давраси 14-турида - Тошкент вилояти дербисида АГМК меҳмони бўлганди.

Ўша ўзига хос «жанг»да меҳмонлар ярим ҳимоячиси Дамир Темиров томонидан урилган ягона - Миржалол Қосимов услубидаги гол Луисма Эрнандес шогирдларига ғалаба келтирганди. Қизиғи, бундай голдан айнан Қосимов жамоаси азият чекди. Бутун бекободлик мухлислар қаҳрамонига айланган футболчи ўша учрашув ва бош-қа бир қатор қизиқарли мавзуларда гапириб берди.

- Келинг, суҳбатимизни шиддатли дерби ҳақида бошласак.

- Томошабоп ва курашларга бой кескин ўйин бўлди. Чинакам Тошкент вилояти дербиси бўлди. Иккинчи даврани муносиб бошлай олдик. Мухлислар ва жамоадошларимга раҳмат айтаман.

- «Металлург» бу йил иккита ўйинда ҳам АГМКни мағлуб этишга эришди...

- Ҳа тўғри, биз ҳар бир ўйинга рақибдан келиб чиқиб тайёргарлик кўрамиз. Уларни ўрганамиз. Мураббийлар бу борада тегишли кўрсатмаларни беришади. Насиб қилса яна мухлисларимизни мана шундай ғалабалар билан хушнуд этамиз.

- Бурчакдан тўғри рақиб дарвозасини ишғол қилдингиз. Бу қандай амалга ошди? Мақсад тўпни дарвозага йўлашмиди ёки...?

- Биласизми, машғулотларда стандартлар устида кўп ишлаймиз. Голга келсак, бу мана шу машғулотлар самараси, деб ўйлайман. Ҳа, омадим келди. Умид қиламанки, бу охиргиси бўлиб қолмайди. Мазкур голим туфайли жамоа-га ёрдамим текканидан хур-сандман.

- Жорий йилги Суперлига баҳслари барча жамоалар сингари «Металлург» учун ҳам осон кечмаяпти.  Хўш, қайд этилаётган натижаларга раҳбарият қандай муносабатда?

- Бугунги натижадан ҳаммамиз хурсандмиз, лекин турнир жадвалидаги ҳолатимиздан қониқиш ҳосил қилмаяпмиз. Олдинга ўсишда давом этишимиз керак.

- Она шаҳрингиз бош жамоаси «Динамо» иккинчи давра арафасида сизни орт-га қайтармоқчи бўлгани қанчалик ҳақиқатга яқин?

- Ҳа тўғри, шундай таклиф бўлди. Лекин бу ҳақда гапиришни хоҳламайман.

- Испаниялик мураббийнинг футболчиларга қўяётган асосий талаби нималардан иборат?

- Умуман олганда биздан профессионал бўлишни талаб қилади. Футболчи сифатида ўсишимиз ва жамоа ўйинини кучайтириш мумкин бўлган ҳар қандай вазиятда кўрсатмаларни атрофлича тушунтиради.

- Луисма Эрнандес ўзаро суҳбатларда ўзбек футболчилари ва Суперлигамиз савияси ҳақидаги фикр­лари билан ўртоқлашадими?

- Бизнинг бор эьтиборимиз ўйинимизни кучайтириш ва бўлажак учрашувларга қаратилган. Бош мураббийимиз ҳамиша бизга ҳеч бир жамоадан кучсиз эмаслигимизни таъкидлайди.

ХУРШИД суҳбатлашди.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 16:00, 23.08.2022.
Ўқилди: 1450 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик