Кириш Регистрация
10/07 05:00 Аргентина - Канада

Суперкомпютер АПЛнинг янги мавсуми якунини тахмин қилди – натижалар сизни ҳайратга солади!

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигаси старт олганига икки ҳафтадан ошди. Уч тур давомида биз бир-биридан қизиқ воқеа ва кутилмаган натижалар шоҳидига айландик. Шулардан бири «Манчестер Юнайтед»нинг «Ливерпуль» устидан қозонган ғалабаси эди. Эрик тен Хаг «МЮ» мураббийи сифатида илк расмий ғалабасини қўлга киритди. Аммо унинг олдида қиладиган ишлар жуда ҳам кўп. Қуйида суперкомпютер жамоаларнинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб, мавсум якунини қандай тахмин қилгани ҳақида гап боради.

Суперкомпютер ўтган уч тур натижаларига асосланиб, АПЛнинг якуний жадвалини намойиш қилди. Ушбу маълумотлар SBK дата-маркази берган статистикага қараб шакллантирилган. Унда жумладан, «МЮ»нинг аҳволи ҳам қайд этилган бўлиб, жамоа мавсумни яна олтинчи ўринда якунлаши айтилади. «Қизил иблислар»нинг юқорисидан «Челси», пастидан эса «Ньюкасл» жой олади. Қайд этилишича, Томас Тухель жамоасининг жорий ҳолати, якунда кучли тўртталикка кириш учун етарли бўлмайди. Бу эса «Челси»ни 2018 йилдан бери илк бор ЕЧЛ поғонасидан тушиб қолишини англатади. «Аристократлар» учинчи турда «Лидс Юнайтед»дан 3-0 ҳисобида шармандали мағлубият қабул қилиб олганди. Жамоа 3 та турда битта ғалаба, битта дуранг ва шунча мағлубият қайд этиб турибди.

«Ливерпуль» ҳам «Челси» каби, балки ундан ҳам ёмонроқ аҳволда. Клопп жамоаси биринчи ва иккинчи турда «Фулхэм» ва «Кристал Пэлас» билан дуранг қайд этганди. Учинчи турнинг натижаси эса мерсисайдликларни 16 ўринга тушириб юборди. Шунга қарамай, суперкомпютер «Ливерпул»нинг имкониятларини юқори баҳолаб, жамоани худди ўтган сафаргидек «Манчестер Сити»дан кейинги ўринда мавсумни тугатишини тахмин қилган.
Пеп Гвардиола жамоаси эса яна чемпионлик шоҳсупасига кўтарилади. «Шаҳарликлар» устози жамоани еттинчи марта Англияда тенгсизга айлантириши айтилган. «Арсенал» ҳамда «Тоттенхэм» кучли тўртталикни якунлайди. «Тўпчилар» бунда ўз маҳаллий рақибидан олдинда мавсумни тугатади. Бу эса 2016-2017 йилдан бери илк бор «Эмирейтс» стадионига ЕЧЛ қайтишини англатади. Клуб ўтган мавсумда ҳам бу натижага ўта яқин келганди.

Жадвал остида кутилмаган ном бор. Турнир дебютантлари «Ноттингем» ҳамда «Борнмут» яна Чемпионшипга қайтади ва уларга «Эвертон» ҳамроҳлик қилади. «Эвертон» катта тарихга эга бўлишига қарамай, ҳозирда натижалари яхши эмас. Фрэнк Лэмпард жамоаси 3 та турда атиги 1 очко тўплади. Шуни ҳам ўз уйида, «Ноттингем»га қарши қўлга киритганди. Бу эса, суперкомпютер ливерпулликларни АПЛдан тушиб кетишини башорат қилишга мажбур қилган.

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 17:29, 23.08.2022.
Ўқилди: 10646 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.