Бельгиянинг “Антверпен” клуби ярим ҳимоячиси Ража Наингголан “Рома”га қайтиши мумкин. La Gazzetta dello Sport нашри хабарига кўра, ярим ҳимоячи ўз хизматларини "Рома" клубига таклиф қилган.
Эслатиб ўтамиз, Наингголан 2013 йилдан 2018 йилгача "Рома"да ўйнаган. Футболчи бу даврда Англия Премьер-лигасининг кўплаб клубларида қизиқиш уйғотди, лекин доимий равишда Буюк Британияга кўчиб ўтиш имкониятидан бош тортди.
Вейналдум шу йилнинг ёзида "Рома"га "ПСЖ"дан сотиб олиш опцияси билан ижарага ўтганди. Янги жамоаси учун Вейналдум Италия чемпионатида атиги 11 дақиқа вақт ўтказди ва жароҳат олиб салкам уч ойга сафдан чиқди.