Кириш Регистрация
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм
26/11 15:00 Ульсан Хёндэ 1-3 Шангхай Порт
26/11 15:00 Виссел Кобе 3-2 Сентрэл Кост
26/11 17:00 Бурирам Юнайтед 0-3 Кавасаки Фронтале
26/11 17:00 Шандонг Тайшан 1-0 Жоҳор Дорул Таъзим
26/11 19:00 Шаржа 3-1 Истиқлол Душанбе
26/11 21:00 Ас-Садд 1-1 Ал-Ҳилол
26/11 21:00 Аш-Шорта 1-3 Ал-Васл
26/11 21:00 Сепоҳон 1-1 Ал-Виҳдат
26/11 22:45 Слован 2-3 Милан
26/11 22:45 Спарта 0-6 Атлетико
27/11 01:00 Байер 5-0 Зальцбург
27/11 01:00 Бавария 1-0 ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз 1-0 Аталанта
27/11 01:00 Барселона 3-0 Брест
27/11 01:00 Интер 1-0 РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити 3-3 Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг 1-5 Арсенал
27/11 15:00 Квангжу 1-0 Шангхай Шенхуа
27/11 15:00 Йокогама Маринос 2-0 Поханг Стилерс
27/11 17:00 Теп Хань Нам Динь 3-0 Ли Ман
27/11 17:00 Тампинес Роверс 1-0 Бангкок Юнайтед
27/11 19:00 Олтин аср 0-2 Ал-Қува ал-Жавия
27/11 19:00 Насаф 1-2 Кувайт СК
27/11 21:00 Трактор 3-3 Ал-Вакра
27/11 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-3 Шабаб ал-Аҳли
27/11 22:45 Црвена Звезда - Штутгарт
27/11 22:45 Штурм - Жирона
27/11 23:00 Ат-Таъвун - Холидия
28/11 01:00 Монако - Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла - Ювентус
28/11 01:00 Болонья - Лилль
28/11 01:00 Селтик - Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб - Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль - Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ - Шахтёр

Роналдунинг "Манчестер Юнайтед"даги юқори маоши чегара эмас. Тез орада рекорд янгиланади

Баҳо:
+ | -

Футбол дунёдаги энг тез ривожланаётган соҳалардан бири бўлиб, у сайёрадаги трансляция ҳуқуқларининг 40 фоизини қамраб олади ва кўпчилик ривожланган мамлакатлар иқтисодиётининг муҳим қисми ҳисобланади. Жонли эфирга бўлган талабнинг ўсиши футболни ўзига хос бизнесга айлантирди. Глобаллашув, оммавий ахборот воситаларининг ёритилиши ва технология уни дунёнинг ҳар бир бурчагига тарқатди. Актёрлар билан нафақат машҳурлик, балки даромад бўйича ҳам тенглашди ва ҳатто улардан ўзиб кетишди. Бугунги кунда ўтган асрнинг бошида Англияда бир футболчининг ҳафталик маоши 4 фунт стерлингдан ошмаганини тасаввур қилиш жуда қийин.

1992 йилда Англия Премьер-лигаси ташкил этилган вақтда “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпул”нинг ҳар бирининг маош бюджети 8 миллион фунт стерлингдан ди. Ўттиз йил ўтгач, телевидение шартномалари ва хорижий сармоялар туфайли иш ҳақи фондлари кескин ошди.

Айни дамда Англиянинг энг кўп маош тўлаш қобилиятига эга клуби амалдаги чемпион "Манчестер Сити" ҳисобланади. Гвардиоланинг жамоасига йилига футболчилар учун 355 миллион фунт стерлингни тўлайди, ундан кейин "Челси" (343 миллион фунт), учинчи ўринда "Манчестер Юнайтед" (323 миллион фунт), "Ливерпуль" 314 миллион фунт, "Арсенал" 244 миллион фунт ва "Тоттенхэм" - 205 миллион фунт стерлинг сарфлайди. Энг юқори маошни "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду олади. Унинг бир ҳафталик иш ҳаққи 515 минг фунт.

"Премьер-лига жаҳон футболидаги энг яхшиси ҳисобланади ва ундан кейин пул келади", - дейди доктор Ден Плумли, спорт молияси бўйича эксперт ва Шеффилд-Ҳаллам университети катта ўқитувчиси. "Ва бу пулнинг катта қисми ўйинчиларга маош тўлаш учун кетган". Агар 30 йил аввал Британия жамияти футболчиларнинг катта маошлари оддий фуқароларга нисбатан нолойиқлиги ҳақидаги фикрлар билан тўлиб-тошган бўлса, бугунги кунда бу оддий ҳол сифатида қабул қилинади.

Ҳафталик иш ҳақи тўлаш анъанаси Британияда фаолиятнинг барча соҳаларида мавжуд ва футбол ҳам бундан мустасно эмас. 1900 йилда ҳафталик маошнинг энг юқори чегараси атиги 4 фунт стерлинг эди ва бу 60 йил давомида сақлаб қолинган.

Лимит 1961 йилда бекор қилинди ва бир мавсумда у 20 фунтдан 100 фунт стерлинггача кўтарилди. 100 фунтдан кўп маош олиш кўрсаткичини бузган биринчи футболчи "Фулхэм" ҳужумчиси Жонни Хейнс бўлди. Бугун Роналду бир дақиқада шунча кўп пул топади, лекин яна бир хусусиятни ҳисобга олиш керак. Премьер-лига ўйинчиларининг шартномаларидаги сумма ҳар доим ҳам тўғри ёзилмаган. Масалан, Салоҳ ҳафтасига 350 минг фунт стерлингга шартнома имзолаган бўлса, бу солиқдан олдинги миқдор ҳисобланади.

Премьер-лига Топ-5 чемпионатлар ичида чет эллик ўйинчилар учун энг пайст солиқ ставкасига эга - 20%. Буни Европанинг бошқа етакчи лигалари билан солиштириш мумкин. Францияда бу кўрсаткич 30%, Италияда 25%, Испания ва Германияда мос равишда 24% ва 25% га тенг.

Маълумотларнинг шаффофлиги агентларга клуб раҳбариятига катта шартлар қўйиш имконини беради. Улар жамоалар телевидение шартномаларидан, чипталар сотувидан тушадиган даромадлар ҳақида тасаввурга эга ва ҳоказо.

350 минг фунт стерлинг маошга эришиш учун Салоҳ сўнгги тўрт йил ичида Премьер-лига, Чемпионлар лигаси, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва Англия кубогини ютиши керак бўлди. Премьер-лиганинг сўнгги бешта ғолибидан тўрттаси "Манчестер Сити" ўтган йилнинг ўзида Кевин Де Брюйне билан янги шартнома имзолаш орқали ҳафтасига 400 минг фунт стерлингни йўқотадиган бўлди.

"Челси" 2003 йилнинг июнь ойида Роман Абрамович томонидан сотиб олингани, трансфер нархи ва футболчиларнинг маошини оширишда муҳим роль ўйнади. Россиялик миллиардер 18 йил ичида жамоасининг трансфер рекордини 10 марта янгилади. Бугунги кунда “Челси”да энг кўп маош олувчи футболчи Раҳим Стерлинг 325 минг фунт стерлинг ишлаб олади.
"Тоттенхэм" етакчиси ва Англия терма жамоаси сардори Ҳарри Кейн Эрлинг Холанднинг ўрнида бўлиши мумкин эди, аммо ҳужумчи Лондонда қолиб, 200 минг фунт маош олади.

Иш ҳақининг ўсиш тенденцияси йилдан йилга барқарор бўлиб, узоқ вақт давом этади. Бунга, бошқа омиллар қатори, NBC Sports билан 2021 йилнинг ноябрьида тузилган 2 миллиард фунт стерлинглик олти йиллик шартнома ҳам сабаб бўлади.

Киритилди: 18:59, 23.08.2022.
Ўқилди: 9100 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.