Кириш Регистрация
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК 2-2 Сўғдиёна
12/03 20:00 Динамо 1-1 Насаф
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия

Рўзиқул Бердиев: «Иккинчи бўлимдаги ажойиб ҳаракатларимиз бугунги ғалабамизнинг асосий омили бўлди»

Баҳо:
+ | -

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон кубоги нимчорак финал босқичи доирасида бўлиб ўтган "Сурхон"га қарши учрашувидан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Бугун ўйинни ҳам, ҳисобни ҳам назорат қилдик. Биринчи голдан сўнг яна кўплаб вазиятлар яратдик, лекин улардан фойдалана олмадик. Вазиятлардан фойдаланмаганимиз учун ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқишга мажбур бўлдик. Бу вазиятда ҳимоячиларимиз хатога йўл қўйишганди. Қолган вазиятларда ҳимоячиларимиз тартибли ҳаракат қилишди.

Иккинчи бўлимдаги ажойиб ҳаракатларимиз бугунги ғалабамизнинг асосий омили бўлди. Ҳисобда олдинга чиқиб олганимиздан кейин ҳам вазиятлар яратишга ҳаракат қилдик. Асосийси биз кейинги босқичга чиқдик. Бу билан барча мухлисларимизни табриклаймиз.

Биз «Сурхон» жамоасини яхши ўрганган эдик. Жамоада хорижлик мураббий фаолият олиб бормоқда. Биз рақиб узун узатмалар билан ўйнашини билардик. Шунинг учун биз учта марказий ҳимоячи билан ўйнадик. Бу бизга фойда келтирди», — деди Рўзиқул Бердиев.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 21:53, 23.08.2022.
Ўқилди: 1482 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.