Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Расман. Жалолиддин Машарипов фаолиятини Африкада давом эттиради!

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарпиов фаолиятини Миср чемпионатида давом эттирадиган бўлди. Қоҳира шаҳрининг "Ал-Аҳли" клуби 28 ёшли футболчининг трансфери борасида саудияликлар билан келишувга эришишди. Бу ҳақда саудиялик журналист Абдулазиз аз-Замил хабар тарқатди.

Шунингдек, ушбу хабарни "Ал-Аҳли" клуби вакиллари ҳам тасдиқлашди. Шартнома имзоланганидан сўнг бу ҳақда расмий хабар тарқатилади. Машариповнинг ўзи ҳам фаолиятини Мисрда давом эттиришга рози бўлган. Трансфер суммаси ва футболчининг "Ал-Аҳли" билан шахсий шартномаси ҳақида маълумот берилмади.

Жалолиддин 2021 йилнинг январь ойида 1 млн. евро эвазига Саудиянинг "Ан-Наср" клубига ўтганди. Аммо клуб ўша пайтда ўзбекистонлик футболчини рўйхатдан ўтказа олмагани учун уни БААнинг "Шабаб ал-Аҳли" клубига ижарага берганди. Машарипов бу жамоа сафида БАА лига кубоги ва БАА президенти кубоги мусобақаларида ғолиб чиқди.

Футболчи Саудия Арабистони чемпионатининг 2021/2022 йилги мавсумида 26та ўйинда иштирок этиб, 4 гол ва 6 ассист муаллифига айланди. У "Ан-Наср" билан чемпионатнинг бронза медалини қўлга киритди. Шунингдек, Машарипов ар-риёдликлар сафида ОЧЛ-2021да ярим финалгача етиб борди.

Қоҳиранинг "Ал-Аҳли" клуби Миср чемпионатининг жорий мавсумида 31та ўйиндан сўнг 64 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа 2-ўриндаги "Пирамидс" клубидан битта ўйин кам ўтказган ҳолда 4 очко ортда қолмоқда. "Замалек" эса 76 очко билан чемпионликни қўлга киритиб бўлган. "Ал-Аҳли" иккинчи ўринни қўлга киритса, Африка чемпионлар лигаси йўлланмасига эга бўлади.

Мисрда жорий мавсум 31 август куни якунига етади. Янги мавсум эса октябрь ойларида старт олади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 06:46, 24.08.2022.
Ўқилди: 9036 марта.
Фикрлар: 66 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик