"Бу исмни эслаб қолинг, ҳатто талаффуз қила олмасангиз ҳам, Хвича ҳали Италияни портлатади", — дейди футбол кузатувчиларидан бири. У А Серияда ажойиб старт олди. Ўзига билдирилган ишончларни оқламоқда — икки баҳсда уч гол ва бир пас.
“Наполи” янги мавсумни А серияда ёрқин тарзда бошлади. Италия чемпионати стартида Лучано Спалетти шогирдлари иккита йирик ғалабага эришди – “Верона” (5:2) ва “Монца” (4:0). Икки турда олти очко, 9 та гол урилган ва атиги 2 та гол ўтказиб юборилган. Ҳаттоки, икки ғалабага эришган яна бир клуб “Интер” ҳамон жадвалда бир поғона пастда бормоқда.
Айни пайтда барча Россиядан июль ойи бошида расман Неапол жамоаси футболчисига айланган Хвича Кварацхелиянинг муваффақиятини диққат билан кузатмоқда. Грузиннинг ўзи эса ҳайратда - ҳозир у Италия чемпионати тўпурарлари рўйхатида биринчи ўринда бормоқда.
Грузиялик вингер ўтган мавсумни "Рубин"да Леонид Слуцкий билан жуда хафа тарзда ўтказди. РПЛда 19 та ўйинда майдонга тушиб, атиги 2 та гол урган. Кейин Хвича Батумида тоза ҳаводан нафас олди, сўнг Неаполга йўл олди ва янги жамоасига тезда киришиб кетди.
"Верона"га қарши ўйинда Хвича боши билан ҳисобни тенглаштирди, бу голни "Голден Стэйт"дан Стефен Карри услубида нишонлади - "хайрли тун" тасвири остида.
Энди эса “Кварацхелия”нинг кечаги “Монца” дарвозасига урган голларига қарайлик.
Ўйиннинг 35-дақиқасида Хвича узоқ бурчакка жарима тўпини амалга ошириб, ҳисобни очди. 62-дақиқада эса ярим ҳимоячи ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди, Лоботканинг узатмасини қабул қилиб, чиройли финт амалга оширди ва ҳимоячи орасидан аниқ зарба бериб, дарвозабонни доғда қолдирди.
“Хвича Кварацхелия. Бу исмни талаффуз қила олмасангиз ҳам эслаб қолинг”, деб ёзади ижтимоий тармоқларда @189НлНE лақабли фойдаланувчи.
“Хвича Кварацхелия 10 миллион еврога мастер-класс ўтаб бермоқда. "Ювентус", "Тоттенхэм", "Аякс", "Милан" у учун курашда бор эди, лекин охир-оқибат унга фақат "Наполи" унга ишонч билдирди", - деб ёзди журналист Лаша Кокиашвили твиттерда.
Грузиялик ярим ҳимоячининг ёрқин дебюти кўпчиликни ҳайратда қолдирди. "Наполи" ҳужумидаги ёшларга назар ташласангиз: Хвича 21 ёшда, Распадори 22 ёшда, Осимхен 23 ёшда. Улар клуб келажагини ташкил этади.
Лучано Спалетти ҳам янги келган футболчисини мақтади. "Верона" билан ўйиндан сўнг "Наполи" бош мураббийи Квара ўйинни яхши ҳис қилганини, аммо у бундан ҳам анча яхши ўйин кўрсатиши мумкинлигини айтди.
Хвичанинг дублини кўргандан сўнг, Спаллетти уни яхши ҳужумчи, яккама-якка курашларда кучли атлет ва иккала оёғи билан ҳам яхши ишлай оладиган ҳақиқий профессионал деб атади.
"Монца"га қарши Кварацхелия ажойиб шахсий статистикани кўрсатди: майдондаги 70 дақиқа, аниқ паслар — 81,5 фоиз, жами 3 зарба, нишонга аниқ 2 зарба, 2 гол, бир асосий узатма. Турли статистик сайтлар Хвичага ушбу ўйин учун 8 дан 9 гача балл берган.
Италия чемпионатидаги шундай ёрқин старт учун Хвича Кварацхелияга барча 10 очкони берамиз. Аммо шуни эслатиб ўтамизки, "Наполи"ни бундан кейин ҳам қийинроқ рақиблар кутиб турибди. Кейинги ўйин "Фиорентина"га қарши бўлиб ўтади.