Кириш Регистрация
06/04 00:00 Барселона 1-1 Бетис
06/04 15:30 Лечче 1-1 Венеция
06/04 17:00 Лас-Пальмас 1-3 Реал Сосьедад
06/04 17:45 Андижон 1-0 Машъал
06/04 18:00 Эмполи 0-0 Кальяри
06/04 18:00 Торино 1-1 Верона
06/04 18:00 Сўғдиёна 2-0 Пахтакор
06/04 18:00 Тоттенхэм 3-1 Саутгемптон
06/04 18:00 Брентфорд 0-0 Челси
06/04 18:00 Фулхэм 3-2 Ливерпуль
06/04 19:15 Севилья 1-2 Атлетико
06/04 20:00 Хитой 1-2 Ўзбекистон
06/04 20:15 ОКМК 0-0 Динамо
06/04 20:30 Ман. Юнайтед 0-0 Манчестер Сити
06/04 21:00 Аталанта 0-1 Лацио
06/04 21:30 Вальядолид 0-4 Хетафе
06/04 22:15 Саудия Арабистони 3-1 Таиланд
06/04 23:45 Рома 1-1 Ювентус
07/04 00:00 Вильярреал 0-0 Атлетик Бильбао
07/04 20:00 Вьетнам - Япония
07/04 20:00 Индонезия - Яман
07/04 22:15 Афғонистон - Жанубий Корея
07/04 22:15 БАА - Австралия
07/04 23:45 Болонья - Наполи
08/04 00:00 Лестер - Ньюкасл
08/04 00:00 Леганес - Осасуна
08/04 20:00 КХДР - Тожикистон
08/04 22:15 Уммон - Эрон

Тен Хаг "МЮ" футболчиларини қойил қолдирган

Баҳо:
+ | -

Ҳақиқий лидер!

Mirror нашрининг хабар беришича, ўтган ҳафта охирида "қизил иблислар" "Брентфорд"га 4:0 ҳисобида мағлуб бўлганидан кейин Эрик тен Хаг ўз ўйинчиларига 12,8 км югуришни буюрган ва ўзи ҳам улар билан бирга югурган.

"Брентфорд"га қарши ҳалокатли ўйиндан бир кун ўтиб, тен Ҳаг жазо сифатида ўз ўйинчилари учун дам олиш кунини бекор қилди ва уларни узоқ масофага югиришга мажбур қилди.

Mirror хабарига кўра, тен Хаг айбнинг бир қисмини ўз зиммасига олди ва ўйинчиларнинг югуришига қўшилди.

Нашрга берган интервюсида клубдаги манба шундай деди:

“Футболчилар "Брентфорд"да муваффақиятсизликка учраганликлари учун жазо 8,5 миля югуриш бўлишини билиб, ғазабланишди. Аммо мураббий ҳам худди шундай қилишни режалаштиргани маълум бўлгач, шикоятлар тўхтади”.

Манба давом этди:

“У бунинг сабабини ҳеч кимга айтмаслиги керак эди. У ўйиндаги барча айбларни ўз ўйинчиларига юкламаслиги аниқ эди. Тен Хаг ўзини ҳам айбдор ҳис қилаётганини кўрсатиши кераклигини ҳис қилди. Бу жазо ўйинчилар учун жуда оғир бўлди, аммо Эрикнинг ҳаракатига улар қойил қолишди.

Бу катта жисмоний куч талаб қилгандир, аммо бу мураббийнинг замонавий футболчи психологиясини яхши тушунишини кўрсатди. "Ливерпуль"га қарши ўйинда у футболчиларни ўзи сингдирмоқчи бўлган шиддат зарурлигига ишонтира олганини кўриш мумкин эди".

АПЛ 3-турида “Манчестер Юнайтед” ниҳоят “Ливерпуль” устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу жамоанинг жорий чемпионатдаги илк ғалабаси эди.

Қизиғи, “МЮ” Юрген Клопп жамоасига қарши жами 109,4 км масофани босиб ўтди – бу “асаларилар”га қарши ўйиндагидан деярли 14 км кўп.

Киритилди: 12:44, 24.08.2022.
Ўқилди: 6732 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz