Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Мбаппенинг дегани деган, айтгани айтганми?

Баҳо:
+ | -

“ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг жамоадошлари билан муносабатлари ёмонлашиб қолди. TNT Sports хабарига кўра, франциялик футболчи баҳорда шартномасини узайтиришга рози бўлгач, унга жамоадаги асосий фигура бўлишга ваъда беришганди. Жамоадошларига эса бу фикр ёқмади ва энди ҳужумчи ўзини жамоадан узилгандек ҳис қилмоқда. Бу аллақачон футбол майдонида ва ундан ташқарида бир неча бор ўзини намоён қилган.

“ПСЖ” мавсумни ажойиб бошлади, Франция Суперкубогида “Нант” (4:0), шунингдек, Лига 1да “Клермон” (5:0), “Монпелье” (5:2) ва “Лилль” (7:1) клубларини мағлуб этди. Охирги ўйинда Мбаппе учта гол урди. Унинг 8-сонияда урган голи чемпионатда киритилган энг тезкори дея эътироф этилди. Килианнинг юлдуз ҳамкорлари ҳам ўша баҳсда порлашди. Неймар иккита гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди, Лионель Месси ўзи гол урди ва битта пас берди.

"Лилль" билан учрашув Мбаппе иштирокида яхши ўтди. Аммо "Пьер-Маурой" аренасидаги ажойиб ўйиндан бир неча кун олдин у француз оммавий ахборот воситаларининг шов-шувли сарлавҳалар билан чиқишди, шунинг учун қисқа муддатли сукунат ҳеч нарсани англатмайди.

Мбаппенинг худбинлиги “Монпелье”га қарши ўйинда яққол кўринди. Килиан эпизодларнинг бирида жамоанинг ҳужумини ўзи якунламоқчи бўлиб, Мессини туртиб юборди.

TNT Sports хабарига кўра, биринчи бўлимдан сўнг Мбаппе бошқа ўйинчилар билан кескин суҳбат ўтказган, унга мураббийлар штаби аъзолари аралашишга мажбур бўлган. Килиан фаол равишда "ПСЖ"нинг асосий юлдузи бўлиши, комбинацияларни якунлаши ва тўп билан кўпроқ ўйнаши кераклигини таъкидлади.

Мбаппенинг асосий можароси Неймар билан бўлганди. Килиан биринчи бўлимда пенальтини амалга ошира олмади. 43-дақиқада “Монпелье”нинг жарима майдончаси ичида яна бир қоида бузилишидан сўнг, 11 метрлик жаримани Неймар муваффақиятли бажарди. Бунгача Мбаппе эмоционал тарзда бразилиялик билан жанжаллашди, аммо барибир унга зарбани бажариш ҳуқуқини берди.

“Монпелье” билан ўйиндан кейин жанжал авж олди. Неймар Мбаппе “ПСЖ”нинг пенальти тепувчиси бўлмаслиги кераклиги ҳақидаги твитларга икки марта лайк босди. Инсайдер Ромаин Молина ва Get French Football News ўйинчилар ўртасида узоқ вақтдан бери адоват борлигини хабар қилишди. Мбаппе, ОАВ хабарларига кўра, шартнома янгиланганидан сўнг дарҳол Неймарни сотишни сўраган. Клуб раҳбарияти президент Носир Ал-Хелайфи томонидан бу ишни амалга оширишга ҳаракат қилди, аммо мақбул трансфер вариантини тезда топиб бўлмади.

Янги бош мураббий Кристоф Галтьенинг тайинланиши бир мунча вақт Мбаппе ва Неймар ўртасидаги зиддиятни "музлатиб қўйиш" имконини берди. Аммо охир-оқибат ҳеч нарса ҳал бўлмади, бу "Монпелье"га қарши ўйинда ойдинлашди. Клуб директори Луис Кампос, бош мураббий ва футболчилар билан зудлик навбатдан ташқари йиғилиш ўтказишди.

Воситачи эса ҳимоячи Серхио Рамос бўлди. Le Parisien нашрининг ёзишича, 36 ёшли фахрий вазиятга аралашиб, муаммони ҳал қилишга ёрдам берган. Кристоф Галтье ҳозир ҳаммаси яхши, деб ишонтирмоқда: “Ҳеч қандай кескинлик йўқ, бу умуман муаммо эмас. "Монпелье" билан ўйиндан сўнг ҳаммасини ўз ўрнига қўйиш учун учрашдик. “Лилл”га қарши ўйинга ажойиб тайёргарлик кўрдик. Мен ҳар бир машғулотдан мамнунман. Барча келишмовчиликлар ҳал қилинди. Иккинчи пенальти бўлган эпизодда ҳеч нарса содир бўлмади. Неймар ва Мбаппе фикр алмашишди, ҳаммаси жуда тез содир бўлди. Неймар зарба беришга ишончи комил бўлганида, Килиан унга имкон берди”, - деди парижликлар бош мураббийи.

UOL Esporte яқинда Мбаппени кескин танқид қилган материални эълон қилди. Қайд этилишича, Килиан “ПСЖ”нинг кийиниш хонасида шаклланган испанияликлар гуруҳидан норози. 23 ёшли ҳужумчи клуб билан янги шартнома имзолаганидан кейин ўзини бошқача тута бошлаган. Жамоадошлари энди уни худбин, дея таърифлай бошлаган.

Қайд этилишича, Мбаппе Ал-Хелайфидан кийим алмаштириш хонасида тузилган “Аргентина Республикаси”, дея аталган футболчиларни кетказишни сўраган. Унинг таркибига Лионель Месси, Анхель Ди Мария, Мауро Икарди ва Леандро Паредес кирган, шунингдек, Андер Эррера, Кейлор Навас ва Неймар ҳам ушбу гуруҳ билан яқиндан мулоқот қилган.

Мбаппе “Реал”га ўтишдан бош тортиб, “ПСЖ”да қолиб, ўзини қирольдек ҳис қилган кўринади. Sky Sports хабарига кўра, янги шартномага кўра, ҳужумчи ойига 4,75 миллион евро маош олади. Килиан сайёрадаги энг кўп маош олувчи футболчига айланди, шунингдек, клубнинг кадрлар сиёсатига катта таъсир ўтказиш имкониятига эга бўлди. Ушбу норасмий маълумот ҳақиқатда бир неча бор тасдиқланган.

"ПСЖ"нинг янги спорт директори Луис Кампос Мбаппенинг таклифи билан жамоага келгани аниқ, Килиан уни "Монако"даги кунлариданоқ яхши билади. UOL Esporte нашрининг таҳмин қилишича жамоада испанлар камайиб, французлар кўпаяди.

“ПСЖ”нинг хорижлик футболчилардан қутулиш ва маҳаллий футболчилар билан шартнома имзолаш истаги ҳақидаги хабарлар ёз давомида турли ОАВларда пайдо бўлди. Клубнинг ҳаракатлари эса уларни тасдиқлади. “ПСЖ” Анхель Ди Марияга ёзда эркин агент сифатида кетишига рухсат берди. "Ювентус" билан шартнома борасида келишиб олган яна бир аргентиналик ярим ҳимоячи Леандро Паредесни қўйиб юборишга тайёр. Ҳужумчи Мауро Икарди яна бир аргентиналик бўлиб, у учун "ПСЖ" фаол равишда бошқа жойда иш изламоқда. Андер Эррера "Атлетик"га ўтишга яқин турибди.

Асосий дарвозабон сифатида Кейлор Навас ўрнига Жанлуижи Доннарумма ўтиш қарори ҳам аҳамиятли. Бу воқеалар ортида “Мбаппенинг қўли” кўриниб турибди. Неймар ҳақида унутманг. Шунчаки, бразилияликдан қутулиш учун Мбаппенинг обрўси етарли эмас.

"Лилль" билан ўйин "ПСЖ"даги барча келишмовчиликлар бартараф этилгандек таассурот қолдириши мумкин. Бироқ, Мбаппе шунчаки тинчланиши даргумон.

Килиан дунёдаги энг қиммат шартномани қўлга киритганидан сўнг юлдузлик касаллигига чалинган ёш футболчига ўхшаб қолди. У камералардан тортинмай, ўзини бутун жамоадан устун қўймоқда. Лига 1даги рақиблар жуда кучсиз, уларни жамоа ичидаги можаролар фонида ҳам мағлуб этиш мумкин. Парижликларни бир жамоа сифатида фақат Чемпионлар Лигасида кўришимиз мумкин.

Киритилди: 14:29, 24.08.2022.
Ўқилди: 5624 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.