Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

“Сўғдиёна” ОФК кубоги тайёргарлиги сабаб 2 та учрашув санаси масаласида таклиф билан чиқди

Баҳо:
+ | -

Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби ОФК кубогининг чорак финалига қадар етиб келди. 6 сентябрь куни Улуғбек Бақоев жамоаси ўз уйида Ҳонконг клубини қабул қилади. 

Тақвим тузилаётган бир вақтда ЎзПФЛ Жиззах клубининг чорак финалда эҳтимолий тўп суришини инобатга олган. Бироқ бу вақтда миллий терма жамоанинг сентябрь ойидаги режаларига аниқлик киритилмагани сабаб, Coca-cola Суперлиганинг 19-тур учрашувлари ФИФА санасигача тақаб қўйилмаганди. 

Маълумки, миллий терма жамоанинг сентябрь ойидаги ўйинлари санаси ҳозиргача аниқ эмас. “Сўғдиёна” эса ОФК кубоги сабаб зичлик юзага келаётган тақвимида бироз енгиллик олиш истагини билдирган. ЎзПФЛ вазиятдан келиб чиқиб, халқаро майдонда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган жамоа таклифига розилик билдирди. Унга кўра, Жиззах клубининг “Нефтчи”га қарши 16-турдан қолиб келаётган ўйини 13 эмас, балки 14 сентябрда бўлиб ўтади. Ўз-ўзидан чемпионатнинг 19-туридан жой олган “Металлург” — “Сўғдиёна” ҳамда “Нефтчи” — “Динамо” ўйинлари 18 сентябрь куни ўтказилади.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 15:11, 24.08.2022.
Ўқилди: 2318 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.