Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

"Вест Хэм"нинг умидлари пучга чиқди

Баҳо:
+ | -

"Вест Хэм"нинг "Лион" ярим ҳимоячиси Лукас Пакетани қўлга киритишга уриниши муваффақиятсиз тугади.

L'Equipe хабарига кўра, француз клуби бразилиялик футболчини 50 миллион еврога яқин суммага (бонуслар билан бирга) сотишдан бош тортган.

Футболчининг ўзи ҳам Лондон жамоасига ўтишга қарши эмас, лекин у Бразилия терма жамоасининг ЖЧ-2022 таркибидан жой олиш учун "Лион"да қолганидан хурсанд.

"Лион" Пакетни сотишга тайёр, аммо рекорд даражадаги пул эвазига буни амалга ошириш ниятида. Ҳозирча жамоанинг асосий трансфери Тангуй Ндомбеленинг 60 миллион евро эвазига "Тоттенхэм"га кетиши ҳисобланади.

"Вест Хэм" таклифни сезиларли даражада яхшилашни режалаштирмаяпти, аммо "Лион" фикрини ўзгартирса, бразилияликнинг агентлари ҳозир Лондонда. Шунингдек, улар Премьер-лиганинг яна бир қанча клублари билан учрашувлар ўтказишмоқчи.

Ўтган мавсумда Пакета Лига 1да 35 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди.

Киритилди: 09:27, 25.08.2022.
Ўқилди: 1107 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.