Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Суперлига. Чемпионлик тақдирини ҳал қилувчи ўйинлардан бири "Навбаҳор" - "Пахтакор" превьюси

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигаси 17-туридан ўрин олган баҳсда  “Навбаҳор” ўз майдонида Тошкентнинг  “Пахтакор”  жамоасини қабул қилади.

Суперлига (олий лига)мизнинг мунтазам иштирокчиси бўлган мазкур клубларнинг ўзаро учрашувлари тарихига назар ташлайдиган бўлсак, жамоалар шу кунгача 63 марта ўзаро рўбарў келишган.

Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик пойтахтликлар тарафида. Ўтказилган баҳсларнинг 39 тасида “шерлар” зафар қучишган бўлса, 13 та ўйинда “лочинлар” ғалаба қозонишган, 11 та учрашувда эса дуранг қайд этилган. “Пахтакор” “Навбаҳор” дарвозасига 104 та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 48 та тўп ўтказиб юборган. 

Ўзаро ўйинларда “шерлар” 128, “лочинлар” эса 50 очкони қўлга киритишган.  

Ушбу  жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихида қайд этилган энг йирик ҳисоб - 7:0. Ушбу ҳисоб 2009 йили Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда қайд этилиб, унда “Пахтакор” зафар қучганди.

Айни пайтгача Наманганда бўлиб ўтган 31 та баҳснинг 12 тасида “лочинлар” ғалаба қозонишган бўлса, яна 13 тасида тошкентликлар зафар қучишган, 6 та ўйинда эса дуранг қайд этилган.

“Навбаҳор” ўз майдонидаги ўйинларда “Пахтакор” дарвозасига 29 та гол уриб, ўз дарвозасидан 36 та тўп ўтказиб юборган.

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Пахтакор” ўйини 28 август куни Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда соат 19:00 да старт олади.

Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 20:10, 26.08.2022.
Ўқилди: 3367 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [9290]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3763]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2545]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [2250]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [2026]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1669]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1589]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1554]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1476]

Каземиро АПЛнинг сўнгги туридан кейин янги жамоаси билан шартнома имзолайди [1331]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик