Эрлинг Холанд фаолиятидаги 13-хет-трикини қайд этди.
Бугун “Манчестер Сити”нинг 22 ёшли ҳужумчиси АПЛ доирасидаги “Кристал Пэлас” (4:2) дарвозасига 3 та гол урди. Бу норвегияликнинг “Сити” сафидаги илк хет-трикидир.
Холанд “Зальцбург” учун 5 та, “Боруссия” учун 4 та, Норвегия учун 2 та, “Мольде” учун биттадан хет-трик қилган.