"Барселона" ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин, дея хабар берди журналист-инсайдер Жерар Ромеро.
Манбага кўра, номи ошкор этилмаган Қатар клуби босниялик хавбек билан шартнома имзоламоқчи. Улар аллақачон расмий таклиф юборишган. Пьянич ҳозирча бу таклифга жавоб бермаган.
Эслатиб ўтамиз, унинг каталонияликлар билан шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунланади.