Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Непомняшчий Россия термаси бош мураббийи бўладими?

Баҳо:
+ | -

Яқинда ЦСКА клуби президенти маслаҳатчиси вазифасига тайинланган Валерий Непомняшчий Россия термасининг Евро-2012даг муваффақиятсиз иштироки ва келажаги ҳақида фикрлар билдирди.

- Адвокат раҳбарлигидаги омадсизлик билан Голландия терма жамоасининг бўш иштирокидан кейин, рус футболи голланд йўналишидан воз кечиб, бошқа бир йўналишдан ривожланиш керакмикан?

- Мен  масаланинг бундай кўринишига жиддий эътибор қаратмаган бўлардим ва бунинг устига бизнинг келажагимизни Голландия термаси билан боғламаслик керак. Аввалги чемпионатда бизда бош мураббий худди шу давлатдан  эди, биз жуда омадли қатнашган эдик, голландлар эса аксинча. Терма жамоамизда жиддий ўзгаришлар қилиш - бу бошқа гап.

- Бу ўзгаришларни терма жамоамиз билан яхши таниш бўлган ўз мутахассисимиз қилиши керакми?

- Ҳа. Жамоани Россиялик мураббийга ишонадиган вақт келди.

- Айнан ким?

- Номларни айтишдан тийиламан. Бу футбол раҳбарларининг иши.

- Сизнинг хабарингиз борми, номзодлар орасида сизни ҳам кўрсатишмоқда?

- Хабарим бор. Фақат, айнан журналистларгина кўрсатишмоқда, бошқа ҳеч ким эмас. Шунинг учун мен бу масалага жиддий қарамайман. Аниқ биламан - менинг терма жамоага тайинланишим ҳақида гап ҳам, музокара ҳам бўлгани йўқ.

- Агар таклиф келиб тушсачи?

- Буни изоҳламайман. Келинг, мавзуни ёпамиз, - Деди Непомняшчий "Спорт уик-энд"га берган интервьюсида.

Манба: sports.ru
Киритилди: 12:57, 24.06.2012.
Ўқилди: 5419 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.