Андреа Белотти "Рома"га ўтди. Италия клуби ижтимоий тармоққа футболчининг суратини жойлаштирди.
Аввалроқ, 28 ёшли италиялик футболчи клуб билан 3 йиллик шартнома имзолаши ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.
Белотти ўтган мавсумда "Торино" сафида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Ёзда у Турин клубини эркин агент сифатида тарк этди.
Италиялик футболчи "буқалар" сафида 7 йил ўтказди. Белотти "Торино" сафида 251 та ўйинда майдонга тушиб, 113 та гол урган.