Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Хитойлик ишқибоз ўн бир кунлик уйқусизликдан сўнг вафот этди

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоасининг хитойлик мухлиси, Европа чемпионати бошланган кундан буён бирорта ўйинни қолдирмай кўриб келаётган Жианг Хиаошан 19 июнь куни 11 кунлик уйқусизликдан сўнг вафот этди. 

The Daily Mail нашрининг sina.com сайтига маълумотига таяниб хабар беришича, 26 ёшли Жианг ўн бир кундан буён умуман ухламаган, кундузи ишлаган ва кечда футбол ўйинларини томоша қилиш мақсадида ухламаган. 

Ушбу футбол ишқибози 19 июнь куни Италия - Ирландия ўйинини кўрган ва тонгги соат бешгача яқинлари билан барда пиво ичишган. Уйга қайтгач ўн бир кунлик уйқусизликдан сўнг, бир неча соат ухлаш мақсадида ётган ва қайтиб уйғонмаган. 20 июнь куни онаси кечки овқатга уйғотиш учун кирганида, аллақачон у вафот этиб бўлган эди.

Дўстларининг айтишича, у ҳеч қачон соғлиғидан шикоят қилмаган ва коллеж терма жамосида икки йил давомида футбол ўйнаб юрган. 

Шифокор Лиу Жилингнинг айтишича, унинг ўлимига бир неча факторлар сабаб бўлган: узлуксиз уйқусизлик, кўп миқдорда пиво истеъмол қилиш ва спиртли ичимлик ичгандан сўнг ювиниб, иссиқ хонада ухлаш.

Манба: www.dailymail.co.uk
Киритилди: 14:59, 24.06.2012.
Ўқилди: 7335 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.