Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Андижонда Миржалол Қосимов номидаги футбол мактаби очилади

Баҳо:
+ | -

Андижон вилоятининг Избоскан тумани Пойтуғ шаҳарчасида барпо этилган янги спорт иншоoти фойдаланишга топширилиш арафасида.

Хабарингиз бор, Андижон вилоятида футболга бўлган эътибор сўнгги пайтларда кескин суръатда ошиб бормоқда. Айниқса, келажагимиз бўлмиш болалар футболи ҳақида гап кетганда ушбу вилоят вакиллари мамлакат миқиёсида ўз ўринларига эгалар. Бугунги кунда Андижон вилоятида бир неча футбол мактаблари фаолият олиб бормоқда. Ана шундай масканлар сони яқин кунлар ичида яна биттага ортади.

30 июнь, шанба куни Пойтуғ шаҳарчасида барпо этилган янги футбол иншоатининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Эътиборлиси, ушбу футбол мактаби Миржалол Қосимов номи билан юритилади. Мустақиллик йилларида бундай футбол мактаби мамлакат миқиёсида биринчи бор ташкил этилаётгани қувонарлидир.

Янги футбол мактабининг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи ва таниқли шархловчи Ахбор Имомхўжаев иштирок этади.

Ўйлаймизки, “Миржалол Қосимов номидаги футбол мактаби” ўз номига мос равишда клубларимиз, миллий терма жамоамиз учун янгидан-янги юлдузларни тарбиялаб, Миржалол Қосимов сингари фидойи, шижоатли, жасур футболчиларни етиштириб беради.

Бошланган бу каби савобли ишлар самарали давом этишидан умидвормиз. Зеро, “Эзгу ишни ҳар ким, ҳар куни қилиш керак!”

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 15:50, 24.06.2012.
Ўқилди: 8349 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.