Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

"МЮ"нинг ғалабаси учун нима керак? Мактоминай жавоб берди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Скотт Мактоминай Англия Премьер-лигасининг 4-тур учрашувида "Саутгемптон" устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди. "Манкунианликлар" ярим ҳимоячи Бруну Фернандешнинг голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

"Ичимизда олов бўлиши керак, у ўчган заҳоти жамоада муаммолар пайдо бўлади. Биз бу оловни давом эттиришимиз керак. Биз бирга бўлишимиз керак, шунда ҳаммаси яхши бўлади. Жамоавий руҳ - энг муҳими", - деди "МЮ" футболчиси The Athletic билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, муваффақиятсиз стартдан Эрик тен Хаг шогирдлари кетма-кет иккита ғалабани қўлга киритишди. "Манчестер Юнайтед" айни дамда АПЛ турнир жадвалида 8-ўринда бормоқда.

Киритилди: 10:56, 29.08.2022.
Ўқилди: 2585 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик