Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Бундеслига логоси Ла Лигага кўчирилди — Левандовски Ла Лигани забт этишни бошлади

Баҳо:
+ | -

Роберт Левандовски "Барселона"га тез тезда мослашиб олди. "Вальядолид"га қарши ўйинда польяк дублга эришиб, учта расмий ўйинда жами тўртта гол урди. Якунда хет-трикка ҳам яқинлашди - лекин зарба дарвоза тўсинига тегди), Серхи Роберто ўша ҳужум якунида гол урди.

Левандовски "Вальядолид" дарвозасига чиройли сакраган ҳолда биринчи голни урди ва ўзининг ажойиб эластик ҳаракатларини кўрсатди.

 

Айтганча, бу сизга бирор нарсани эслатдими? Ахир, бу деярли Бундеслиганинг логотипига ўхшаш! Фақат жонли акс эттирилган.

Эсингизда бўлса, бир неча йил олдин Роберт шундай гол урган, тўп учун чўзилган - у "Бавария"да ўйнар эди.

 

Энди, қайсидир маънода, янада совуққонроқ - шунчаки тўпни қабул қилиш эмас, балки шу тарзда гол уриш. Роберт иккинчи голни тўпиғи билан жарима майдончаси ўртасидан дарвозага йўллади - гол чиройли чиқди.

• Левандовски кетма-кет иккинчи ўйинда иккита гол урди. Бунгача у “Сосьедад” дарвозасига иккита гол урган эди (жамоа 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган). "Барса"нинг янги ҳужумчиси фақат бошланғич турда гол ура олмади, ўшанда жамоа "Райо" дарвозасини умуман ишғол эта олмаган.

• "Вальядолид"га қилинган дублидан сўнг Роберт Ла Лиганинг энг яхши тўпурари бўлди. “Бетис”даги Борха Иглесиас ҳам худди шунча гол урди (4), лекин унинг ярми пенальтидан, Левандовскида эса тўртта гол ҳам майдондан киритилган.

• Левандовски 11 йил ичида Ла Лигадаги дастлабки учта ўйинида тўртта гол урган биринчи футболчи бўлди. 2011 йилда буни Радамель Фалькао "Атлетико Мадрид" таркибида амалга оширганди. "Барселона"да эса Роберт 21-асрда янги жамоасида шунчалик кучли старт олган биринчи футболчи бўлди.

• Польяк Ла Лигадаги дастлабки уч голини 34 ёшу 7 кунлигида урган - ундан ёши каттароқ ҳеч ким бу ишни уддалай олмаган. Левандовски ўзининг ҳозирги жамоадоши Пьер-Эмерик Обамеянгдан рекордни тортиб олди - у дастлабки уч голини 32 ёшу 247 кунда киритган.

Хави янги ҳужумчисининг ўйинидан хурсанд: «Унинг голлари, тўпни қабул қилиш вақтида очилиши, ҳаракати ва тўпни қабул қилишини алоҳида қайд этаман. Бу феноменал футболчи. Ажойиб. Унинг жамоада бўлиши - бахт. У намунали, туғма раҳбар ва жамоа манфаати йўлида иш тутувчи ҳақиқий, камтарин меҳнаткаш. У мураббийлар штабига ёрдам беради, ёшлар билан боғланади ва майдонда ўзгаришлар қилади”, — дейди испаниялик мураббий.

8:1 ҳисобидаги икки қўш ғалаба  "Барселона"ни ижобий томонга ўзгартирди. Жамоа келаси турда мавсум стартида умидсизликка учраган “Севилья”га йўл олишади – уч турда бир очко бор андалусияликлар ҳисобида. Бир ярим ҳафтадан сўнг эса "Барса" учун Чемпионлар лигаси ўз уйида "Виктория"га қарши бошланади.

Киритилди: 11:50, 29.08.2022.
Ўқилди: 3094 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.