Янги мақсадлар сари дадил қадам ташлаётган "Андижон" Ўзбекистон Кубогида ҳам юришини давом эттираётганидан хабарингиз бор.
3 сентябрь куни “Андижон” чорак финалда АГМК клубини қабул қилади.
Эътиборлиси, Ўзбекистон Кубоги чорак финалига йўл олган 8 та кучли жамоа орасида про лигадан фақат андижонликлар бор.
Хўш, “Андижон” футбол клуби Ўзбекистон Кубоги тарихида неча маротаба чорак финалга етиб келган?
Ўзбекистон Кубоги тарихидаги "бургутлар"нинг ҳозирча энг юқори натижаси айнан чорак финал бўлиб турибди. Умумий ҳисобда жамоа бу босқичга 9 марта етиб келган бўлиб, охирги бор 2018 йили иштирок этган ва ўшанда чорак финалда “Бунёдкор”га имконият бой берилган. Бу сафар “Андижон” ўз тарихида 10-маротаба Ўзбекистон Кубоги чорак финалига йўлланмани қўлга киритди.
Жамоанинг Ўзбекистон Кубоги чорак финалидаги натижалари
1992 йил
Чорак финал
“Наврўз” –“Навбаҳор” – 0:1; 1:3
1993 йил
Чорак финал
“Навбаҳор” – “Наврўз” – 4:2; 0:1
2000\2001
Чорак финал
“Андижон” – “Нефтчи” – 1:3
2001\2002
Чорак финал
“Андижон” – “Қизилқум” – 1:4; 0:5
2007 йил
Чорак финал
“Қурувчи” – “Андижон” – 3:0; 1:0
2010 йил
Чорак финал
“Бунёдкор” – “Андижон” – 4:1; 3:1
2012 йил
Чорак финал
“Андижон” – “Пахтакор” – 1:2; 0:2
2016 йил
Чорак финал
“Андижон” – “Насаф” – 0:2; 1:2
2018 йил
Чорак финал
“Андижон” – “Бунёдкор” – 1:2