Кириш Регистрация
23/05 23:45 Кальяри 2-3 Фиорентина
24/05 19:00 Металлург 1-1 Навбаҳор
24/05 19:30 Олимпик 0-0 Андижон
24/05 23:45 Женоа - Болонья
25/05 00:00 Жирона - Гранада
25/05 17:00 Осасуна - Вильярреал
25/05 19:15 Реал Сосьедад - Атлетико
25/05 21:00 Ювентус - Монца
25/05 21:30 Альмерия - Кадис
25/05 21:30 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
25/05 23:45 Милан - Салернитана
26/05 00:00 Реал Мадрид - Бетис

"Арсенал" уни харид қилса, бутун тизим хавф остида қолади

Баҳо:
+ | -

Трансфер янгиликларига кўра, "Арсенал" яқин орада "Реал" футболчиси Марко Асенсиони сотиб олиши мумкин. Микель Артета жамоадаги муҳитни яхшилаш ва керакли футболчиларни сотиб олиш борасида изланишлар олиб бормоқда. Вариантлар орасида эса Марко Асенсио ҳам бор. Футболчининг агенти айни дамда Лондон бўлиб тургани айтилади. Ҳа, агарда Асенсио Emirates стадионига келса, Артета таркиби янада кучаяди. Аммо айни дамда, бу ҳужумчининг келиши, жамоанинг айрим футболчиларига муаммо туғдириши мумкин. Қуйида Асенсионинг "Арсенал"га келишини яхши кайфият билан кутиб олмайдиган ўйинчилар номи келтириб ўтилади.

Олександр Зинченко

Артета Зинченкони чап қанот ҳимояси учун харид қилган. Аммо украиналик футболчининг ярим ҳимоядаги қобилиятини ҳам унутмаслик керак. Зинченко Украина терма жамоасида ярим ҳимоя, хусусан, ҳужумкор чизиқда ёрдам бериб келади. Шу сабаб "Арсенал" сафида ҳам айни шу позицияларда ҳам ўйнашни исташи аниқ. Аммо Асенсио ўнинчи рақам ўрнида катта тажрибага эга. Табиийки, унинг даражаси Зинченконикига қараганда юқори. Агарда "Реал" футболчиси Лондонга келса, у ҳолда Зинченконинг ярим ҳимояда ўйнаш умидлари пучга чиқиши аниқ. Бу эса собиқ "шаҳарликлар" вакили учун яхши янгилик бўлмайди.

Эмиль Смит-Роу

Клуб тарбияланувчиси ўтган мавсумда ажойиб даража намойиш этганди. Аммо янги мавсумда, асосан захирадан майдонга туширилди. Жаҳон чемпионати ўтказиладиган йилда эса, табиийки ҳар бир футболчи доимий ўйин амалиётига эга бўлсам дейди. Смит-Роу ҳам. У Қатарга боришни истаса, "Арсенал"да ўзини кўрсатиб туриши керак. Саутгейтнинг кўзига яхши кўриниш осон иш эмас, ҳархолда. Асенсионинг жамоага келиши эса Смит-Роунинг шундоқ ҳам чекланган ўйин вақтини бутунлай йўққа чиқариб қўйиши мумкин.

Фабиу Виейра

Португалиялик футболчининг "Арсенал"даги фаолияти енгил жароҳат билан бошланди. Виейра АПЛнинг янги мавсумини дастлабки икки ўйинида жароҳат сабаб қатнашмади. "Борнмут" ҳамда "Фулхэм" билан баҳсда эса қайдномага киритилганди. Аммо фойдаланилмади. Мартин Эдегорнинҳ ҳозирги формасида Виейрага имкон берилиши қийин туюлади. Бироқ, Асенсио ҳам олиб келинса, у ҳолда Виейра батамом захирага михланиб қолиши мумкин. Бу эса ҳеч бир футболчига ёқмайди, албатта.

Реисс Нелсон

"Хоффенхайм" ҳамда "Фейеноорд" таркибидаги нурсиз ўйинларидан кейин, Нелсон яна "Арсенал" сафига қайтди. У бу йил 23 га тўлади. Шу сабаб "Арсенал"га керак эканини тезроқ исботлаши лозим. Сака ва Мартинелли ундан ёшроқ бўлишига қарамай, асосий таркибда ҳаракат қила бошлади. Шунингдек, Смит-Роу ҳам таркибни танлаб олишда Нелсондан устун туради. Асенсионинг харид қилиниши эса, Нелсонни ҳаммасидан айириб қўйиши мумкин. Албатта, икки позицияда бешинчи танлов футболчиси бўлиш ҳеч кимга ёқмайди. Аммо "Реал" юлдузини олиб келиниши Нелсонни ўша бешинчи даражали футболчига айлантириб қўйиши, эҳтимолдан ҳоли эмас.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: teamtalk.com
Киритилди: 16:01, 29.08.2022.
Ўқилди: 13422 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.